TG Telegram Group & Channel
BoburAkmalov | United States America (US)
Create: Update:

Ишонч билан айта оламан: келажакда фарзандларимга севимли жамоамдаги севимли қаҳрамоним ҳақида соатлаб ҳикоялар айтиб бераман.

Диогу Жота шунчаки футболчи эмасди – у юрак билан ўйнаган, жамоа учун ҳар куни жанг қилган инсон эди.

Жароҳатлар уни майдондан узоқлаштирганида ҳам, қайтиб келгач, ўша олдинги кайфият, ўша голлар, ўша ҳиссиёт билан жамоага юрак бўлиб хизмат қиларди.
Бир неча ой ўйнамаган бўлса ҳам, қайтиб келиб, гўё ҳар куни майдонда юргандек ўйнарди.
Керакли гол? У урарди. Керакли очко? У олиб келарди. Бир неча ой ўйнамасдан қайтиб, ўз юраги ва меҳнати билан майдонда фаол бўлиш – бу ҳаммага насиб қилмайди.

Жуда камтар, тинмас меҳнаткаш, ҳаётий ўрнак бўладиган инсон эди. Уни кўриб, «футбол фақат талант эмас, юрак, сабр ва садоқат» эканини англардик…

Ҳа, мен уни фарзандларимнинг ҳам қаҳрамонига айлантираман. Чунки у фақат футболчи эмас, ҳақиқий илҳом манбаи эди.

Ҳали бор-йўғи 28 ёшда эди. Унда ҳали футболга берадиган жуда кўп нарса бор эди.

У “Ливерпуль”нинг энг ёрқин ҳужумчиларидан бири бўлди. Шундай экан, клуб ҳам 20-рақамли футболкасига абадий ҳурмат кўрсатиб, уни муомаладан чиқаргани – Жотага бўлган муҳаббат ва эҳтиром рамзи.

Кошки, бу фожеа содир бўлмаганида…
Кошки, яна Бобур Акмалов шарҳларида уни томоша қилганимизда…
У бўш қолган дарвозага гол ура олмай қолганида Бобур ака:
«Кўз қаерда? Мўлжал қани? Нишон қани? Дарвоза… хахахаха», – деб ҳазил қилгани,
ёки боши билан гол урганда: «Ҳатто баландликда ҳам рақиблардан устун!» дегани – булар жонли тарих эди.

У паст бўйига қарамай, бош зарбалари билан нечта ҳал қилувчи голлар урганини-чи! Биз унинг потенциалини билардик, у эса ҳар сафар “мен шу ердаман!” деб, голлари билан исботлаб турарди.

Бобур аканинг афсонавий шарҳлари учун ҳам раҳмат – улар Жотанинг хотирасини янада ёрқинлаштирди. Мен доимо ўша видеони излайман, чунки унда Жота жонли, ўша вазиятда худди Бобур акани эшитгандек кулиб қўйгани – ҳаётдагидай…

Биз сени ҳеч қачон унутмаймиз, Диогу Жота. Доимо юрагимиздасан. Чемпион. ❤️‍🩹

hottg.com/shodiyev

Forwarded from Sardor Shodiev

💯371😢259👍67🔥19😁10👏5🤩2

>>Click here to continue<<

BoburAkmalov

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)