TG Telegram Group & Channel
Bobil kutubxonasi | United States America (US)
Create: Update:

Менимча, ўзбек қўшиқчилик санъатида энг яхши кўрган қўшиқчиларимдан бири Маҳмуд Намозов бўлса керак. Услуби ва қўшиқлари менга мос бўлмаслиги мумкин, лекин санъаткор сифатида ўз шахсиятини ушлаб қолгани, истъмол машиналарига айланган давримизда руҳини трендларга сотмагани ҳурматга сазовор ҳолат.

Енгил елпи қўшиқчилар ҳар куни чиқиши мумкин. Бугунгача нечтаси келиб кетди? Албатта, булар ҳам қайсидир маънода таъбни хира қилади, аммо энг ёмони... Бир пайтлар вазмин, жиддий санъаткор бўлиб, бугун тўй савиясига тушиб қолган катта қўшиқчилар. Маҳмуд Намозов айнан шу қўшиқчилар ҳолига тушиб қолмади.

Гап тўйга чиқишда ҳам эмас. Қайтанга, тўйларимизга профессионал санъаткорлар келгани учун улар анча савияли ўтади. Гап санъаткорнинг ўзига нисбатан ҳурматида, принспида.

2010 йилларнинг маънавиятга доир кўрсатувларини эслаганимизда, эсимизга тушадиган асосий гап "енгил елпи" бўлади. Нима эди бу "енгил елпи?" Бу енгил елпи қўшиқларни танқид қилаётганлар аслида нима исташарди? Нима безовта қиларди уларни? Ва, нега бирдан йўқолиб, жимиб қолишди? Биз кичкиналигимизда реп қўшиқларни қамоқхонада яралган, жиноятга даъват қилувчи унсур, деб алоҳида кўрсатувлар тайёрлаган давлат каналлари нега бугун давлатнинг рекламасига ҳам репчиларни чиқара бошлади?

Гап шундаки, биз капитализмнинг бизга олиб келган тезкор истеъмол қолипларини қабул қилдик. Ҳаммамиз борган сари тезликни истаймиз. Тез яшайлик, тез бой бўлайлик, китоблар қисқа бўлсинки, тезроқ тугатайлик, манзилимизга тез етайлик, шу университетларни ҳам тезроқ битириб юборсайдик, контракти кўп бўлсаям майлийди... Бу тезликка эҳтиёж билан капитализмнинг нима алоқаси бор? Алоқаси, капитализмнинг сизни шахс эмас, истеъмолчи сифатида кўришидадир. Катта ширкатлар ўз молларининг тез сотилиб кетишини доим исташган. Шунинг учун сизни тезликка, ҳамма нарсани тезроқ истеъмол қилиб, тезроқ улардан янги махсулот талаб қилишга ундашади. Бунда сиз шахс эмас, истеъмол машинасига айланасиз. Мазкур руҳсизлик, машиналик санъатга бўлгшан қарашингизда ҳам ўз аксини топади. Бу қўшиқни тинглай, кейингисига ўтай, мағзини чақмасам ҳам бўлади ва ҳоказо... Шунга яраша, қўшиқчилар ҳам тезлик билан қўшиқ яратишга ҳаракат қилишади. Чуқур ўйланмаган, пишмаган қўшиқлар эса албатта санъат савиясини ўлдиради. Юқорида эслаб ўтилган танқидчи фаоллар айнан мана шу, тезлик эҳтиёжининг хом асарларга таъсирини тушуниб қолишгани учун жим бўлишди.

Биз ҳар доимгидан кўп ўқияпмиз. Тезлик бизнинг мутолаа фаолиятимизга ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Бугун дунё китобларни шунчалар тез ўқияптики, адабий трендларни кузатиб боришнинг ўзи жуда катта муаммо. Ўзбекистонда кеча "Қўрқма" тренд бўлган бўлса, эртага бошқа китоб тренд бўлади. Биз уни ҳам ўқиймиз. Лекин, нега китоб ўқиш, айниқса бундай шиддат билан ўқиш халқимизни бир орзу қилгандек ақлли ва бахтли қилиб қўймаяпти? Нега ҳамон жаҳолат иси ҳар куни димоғимизни ёраверади?
Чунки, биз китобларни ҳазм қилмаяпмиз. Китобларни китоб эмас, балки бир контент, мета каби истеъмол қиляпмиз. Ва, табиийки металашган ҳамма нарса каби китоблар ҳам бизга яхши таъсир қилиш ўрнига миямиздан Ютуб ё Инстаграмда кўрган қисқа видеоларимиз каби чиқиб кетади. "Бугцн "Ёш Вертер" ни ўқий кейин палончи каналнинг Фотиҳ Думан бўйича челленжи бор экан, ўшани ўқийман". Турклар бу ҳолатни "Қўлинг ишда, кўзинг ўйнашда" деб аташади. Яъни, биз бир китобни шахсий ривожланиш учун эмас, балки сунъий равишда яратилган китобхонлар жамиятига қўшилиш, улардан ортда қолмаслик учун ўқиймиз. (Шу ўринда, қаранг: Mimetic Desire theory, Rene Girard-Scapegoat and Being). Ваҳоланки, Калвино мен севган ва доим такрорлайдиган иқтибосида "Ўқимоқ ёлғизликдир" дейди. Ўқимоқ шахсийликдан чиқиб, ижтимоийлашгани, жамоавийлашгани пайт ўз сеҳрини йўқотади. Буни худди чимилдиқ маҳрамияти ва данғиллама тўй орасидаги фарққа ўхшатишимиз мумкин.

>>Click here to continue<<

Bobil kutubxonasi

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)