Бу саҳифа Уолтер Айзексон ёзган Стив Жобс биографиясидан. Диққатимни тортган гапнинг тагини чизиб қўйдим.
"Ўзбекистон" ғарбликлар учун ўта экзотик жой. Кўплар қаердалигини билмайди. 20 йил олдин Манчестерда бир гуруҳ қариялар қаерданлигимни сўрашганида, "Uzbekistan" десам, "East Pakistan?" дейишгани эсимда. Бундай ўқимаган одамлар қулоғига Ватанимиз номи антиқа эшитилса керак.
Афсуски, кўп ёзувчилар буни суиистеъмол қилишади. Ўзбекистон ҳақида яримта нарса билмасада, ўқувчиларини кулдиради деб ўйлайдими, билмадим, Ўзбекистон номини шундай мисолларда ишлатишади. Ҳатто Айзексондек ҳурматли ёзувчилар ҳам. Ҳатто Жонатан Франзендек машҳур романчилар ҳам (The Corrections асарида).
Биламиз, бу Ўзбекистоннинг асл репутацияси эмас. Аммо шундай гапларда абадий мисол бўлиб қолмаслик учун, ўзбекистонликлар оламшумул ишлар қилишимиз керак, менимча. Биз бўлмасак, болаларимиз. Ўзбекистон шундай мусиқа плеерлари ишлаб чиқариши керакки, Айзексонларнинг оғзи ёпилсин.
Ана, футболчиларимиз бошлаб беришди.
@profsherzod
>>Click here to continue<<
