2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар:
▫️Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари раҳбарлик қилади;
▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс-назорат тузилмаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади;
▫️Комплаенс-назорат тузилмалари тўғридан-тўғри биринчи раҳбар билан ишлайди;
▫️Давлат идораларидаги тўғридан-тўғри харидлар 2 карра қисқартирилади;
▫️Давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизим ишга туширилади.
▫️Давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади;
▫️Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади;
▫️Инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар жорий этилади;
▫️Йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш йўлга қўйилади;
▫️Давлат хизматчилари реестри шакллантирилади;
▫️Кадрларнинг коррупцияга мойиллигини ўрганиш амалиёти жорий қилинади;
▫️Давлат идораларидаги хизмат автотранспортларини миллий автомобилларга ўтказиш чоралари кўрилади;
▫️Давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади;
▫️Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади;
▫️Киберкоррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилади;
▫️Коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати, коррупциявий жиноятларни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинади;
▫️Мактабларда “Тарбия” фани доирасида ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғоялар содда тилда тушунтириб борилади;
▫️Талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади;
▫️Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида 2025 йилда 2 миллион аҳоли бепул ўқитилади.
▫️Нодавлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.
@aburxanov
>>Click here to continue<<
