Худо хохласа
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан,
Акаларинг каби зулмга бордик.
Ўз она юртингда қулдек яшайсан,
Биз сени қудуққа ташлаб юбордик.
Бир оғанг туркийдир, бир оғанг ҳабаш,
Қолган акаларинг бадавлат араб.
Исроил жонингни ёқётганига,
Турибмиз ҳаммамиз жиимгина қараб...
Ёнингга ялиниб борамиз бир кун,
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан.
Қамоқдаги дардлар топадир якун,
Ҳали озод бўлиб узоооқ яшайсан...
@A_meshayan
17:02-16.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
