#ЖИСМИМ-#ХОРИЖДАДИР, #КЎНГЛИМ-#ВАТАНДА!
Бутун умр куйдим, бир умр ёндим,
Соғинч деб аталмиш олов, гулханда.
Тунда йиғлаб, тонгда йиғлаб уйғондим,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муножотни куйлаб чиқса бипатомса,,,.,
Ёхуд Лазги куйин чалса созанда.
Бадан музлади-ю юрак этди жиз,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гарчи хорижда хам ўсар атиргул,
Булбуллар хам сайрар ўзга гулшанда.
Мени соғинтирар ўз юртим нуқул,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Менинг дардим англар бир Парвардигор,
Унга дардин айтур мендайин банда.
Нечун олмайин тан ва бўлмай иқрор,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муқимликдан кетиб бўлгач мусофир,
Энг кучли оғриқни сездим ўшанда.
Юртдан айро яшаш бунчалар оғир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Хотиралар юки хоритди онгни,
Охири мадор хам қолмади танда.
Юртни дуо қилиб, бошлаб хар тонгни,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Билмадим бу хиснинг исми нимадир?
Бу ходисот не деб аталур фанда?
Менинг кўз ёшларим чеҳрам шимадир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Мен ўзга юртларга ўгайман-ўгай,
Ўз юртимда эдим эрка арзанда.
Дардим аритолмас на шароб, на май,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Соғинтирди онам улашган сомса,
Мен учун хануз йўқ ундан пазанда.
Кулмангиз кўзимдан ёмғирлар томса,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гўдак киби йиғлар юрагим хўнг-хўнг,
Лабларим отсада шодликдан ханда.
Насиб, кўришгаймиз шу баҳордан сўнг,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Юртини соғинмас биргина хоин,
Ўз элидан кечгай фақат газанда.
Халқимга чапламай бўхтонлар лойин,
Жисми-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
@A_meshayan
16:39-21-02-2015
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
