TG Telegram Group & Channel
Abdurahmon Meshayan | United States America (US)
Create: Update:

"ЭСКИЛИК САРҚИТИ"

Қалбида қолмади нур бирла иймон,
Кўнглида занг бисёр темир зангича.
"Эскилик сарқити" чарчатиб ёмон,
Яшаб кўрай деди аблаҳ "янгича".

Ўйлади беҳуда юрибман боқиб,
Ахир аллақачон қўйган эсин еб.
Рухий хастахона унинг-чун топиб,
Ташлаб келди охир онам "эски" деб.

Унга қилиб қолгач виждон халақит,
Уни хам буюмдек юракдан отди.
Гарчи тиллоларин деёлмас сарқит,
Охир Ватанни хам "эски" деб сотди.

Ўз-ўзига қилди жирканиб хитоб:
Қачондан бўлмишсан бунчалар сахий?
Нечун сенга керак бу "эски китоб",
Ўн тўрт аср аввал қилинган ваҳий?

Қирқ йил бир ёстиққа бирга бош қўйган,
Хотинга хам деди қолишгач холи.
Уч талоқсан энди мен сендан тўйган,
Эскисан биларку бутун аҳоли...

Хаёлга берилдим тутингиз маъзур,
Аммо "эски" сўзи тинчимни бузар.
Бу "янгипараст"тлар халқим минг узр,
Кўнсанг эски дея масжидинг бузар.

Булар ўйлар билмас халқ кимлигимиз,
Аммо Хақ уларни яхши танийди.
Барҳам топса эди бу жимлигимиз,
Балиқ бўлмоқликдан кечсак қанийди.

Булар разилликлар ўйлаб топганча,
Мўминлар бошига келар етгиси.
Янги янги деру имкон топганча,
Хеч "эски дунё"дан келмас кетгиси...

hottg.com/a_meshayan
22:15-29.04.2019
Абдураҳмон Мешаян

"ЭСКИЛИК САРҚИТИ"

Қалбида қолмади нур бирла иймон,
Кўнглида занг бисёр темир зангича.
"Эскилик сарқити" чарчатиб ёмон,
Яшаб кўрай деди аблаҳ "янгича".

Ўйлади беҳуда юрибман боқиб,
Ахир аллақачон қўйган эсин еб.
Рухий хастахона унинг-чун топиб,
Ташлаб келди охир онам "эски" деб.

Унга қилиб қолгач виждон халақит,
Уни хам буюмдек юракдан отди.
Гарчи тиллоларин деёлмас сарқит,
Охир Ватанни хам "эски" деб сотди.

Ўз-ўзига қилди жирканиб хитоб:
Қачондан бўлмишсан бунчалар сахий?
Нечун сенга керак бу "эски китоб",
Ўн тўрт аср аввал қилинган ваҳий?

Қирқ йил бир ёстиққа бирга бош қўйган,
Хотинга хам деди қолишгач холи.
Уч талоқсан энди мен сендан тўйган,
Эскисан биларку бутун аҳоли...

Хаёлга берилдим тутингиз маъзур,
Аммо "эски" сўзи тинчимни бузар.
Бу "янгипараст"тлар халқим минг узр,
Кўнсанг эски дея масжидинг бузар.

Булар ўйлар билмас халқ кимлигимиз,
Аммо Хақ уларни яхши танийди.
Барҳам топса эди бу жимлигимиз,
Балиқ бўлмоқликдан кечсак қанийди.

Булар разилликлар ўйлаб топганча,
Мўминлар бошига келар етгиси.
Янги янги деру имкон топганча,
Хеч "эски дунё"дан келмас кетгиси...

hottg.com/a_meshayan
22:15-29.04.2019
Абдураҳмон Мешаян
👍34👏8


>>Click here to continue<<

Abdurahmon Meshayan






Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)