#УСМОН_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲУ_ВА_ЗАВЖАЛАРИ
Қалбида тошганда илҳом булоғи,
Шоир хақиқатни оққа кўчирди.
Сиз билан сиз бўлгач суянган тоғи,
Руқайя бахтиёр ҳаёт кечирди.
Пайғамбарнинг қизи топгунча вафот,
Унга юзландингиз муҳаббат билан.
Сўнг никоҳ риштасин боғладингиз шод,
Умму Кулсум бинти Муҳаммад билан.
Бошқа ёрингиз ҳам сизни улардан,
Оз севмади тарих гувоҳдир албат.
Безиб Муовия совчиларидан,
Отика подшоҳнинг ишқин қилди рад.
Ғофиқий ибн Ҳарб ҳамла қилган дам,
Темир қилич ила сизни урди воҳ.
Сўнгра ўқиётган мусҳафингизни,
Тепиб юборди у муттаҳам гумроҳ.
Мусҳафга тўкилди шунда қонингиз,
Тарихчилар буни битди қалам-ла.
Энди олмоқ учун сизнинг жонингиз,
Савдон ибн Ҳумрон қилганда ҳамла-
Қизингиз йўлини тўсди у итнинг,
Ва хотинингиз ҳам жон жаҳди ила.
Шунда унинг қўли кесилиб кетди,
Панжасидан жудо бўлди Ноила.
Душманлар қутириб сиз ўлгач энди,
Ғазабга чунонам тўлганларида.
Яна йўлларини ёрингиз тўсди,
Бошингиз кесмоқчи бўлганларида.
Ҳайратда қоляпман Руқайя асли,
Сизнинг қадрингизни албатта сезган.
Пок Умму Кулсум ҳам пайғамбар насли,
Сизни жонидан ҳам ортиқроқ севган.
Отика сиз ўткач қурмади турмуш,
Совчи қўйганда ҳам улуғ ҳалифа.
Ноила тик боқди душманингизга,
Қизларимиз бўлсин шундай афифа.
Ҳаётингиз ўқиб шунди уқдим мен,
Оғир мусибатмас кундошлик демак.
Агар аёлларинг севдиролсанг сен,
Ҳам яна бўлолсанг хақиқий эркак.
@A_meshayan
17:27-09.08.2023
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
