#ЁРИМ_МЕНИ_УНУТМА.
Йиғлар бўлсам аламдан,
Юрак титрар ноламдан.
Бир кун ўтсам оламдан,
Ёрим мени унутма.
Руҳим кўкка учган он,
Томиримда музлар қон.
Қўлларингда берсам жон,
Ёрим мени унутма.
Юлдузман осмондаги,
Мажнунман достондаги.
Битди деб ишқ эртаги,
Ёрим мени унутма.
Сенга атадим байтим,
Мехрингга мехрим қайтим.
Мен дунёда йўқ пайтим,
Ёрим мени унутма.
Қисматингга кўнгину,
Бир дам ўйга чўмгину.
Юрагингга кўмгину,
Ёрим мени унутма.
Йиғлаётган онингда,
Бўлмасамда ёнингда.
Сақлаб мени ёдингда,
Ёрим мени унутма.
Тупроқни қучганимда,
Шам янглиғ ўчганимда.
Жаннатга кўчганимда,
Ёрим мени унутма.
@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<