Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
Ёрилган лабларинг қонлар туфурар,
Аямай юзингга соқчи солади.
Тамаки тутунин сенга уфурар,
Ўшанда ёнингда Аллоҳ қолади!
Дардингни айтасан дўст қилар тоқат,
Тўрт-беш кундан кейин у ҳам толади.
Инсондан нажот йўқ фақат ва фақат,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Жангларда кўрганда рақиб қўшинин,
Юрагингни қўрқув қоплаб олади.
Йиғлама, суймайман кўнгли бўшини,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Шифокорлар ожиз, нотавон бемор,
На шифо топади, на тузолади.
Дуо қил ўшанда тонггача бедор,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Сен титраб қақшайсан бўлиб асабий,
Денгиздек қарзингни ким узолади?
Тўппа-тўғри топдинг, топганинг табиий,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
Золимнинг қўрғони ўта мустаҳкам,
Унинг қалъасини ким бузолади?
Эй дўстим бўлавер динингга маҳкам,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Бунда хожат йўқдир ортиқча сирга,
Шоир гап чўзмоққа хўб уёлади.
Онанг ҳам қабрингга кирмайди бирга,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
@A_meshayan
22:50-19.06.2023
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
