#Ашъараи #мубашшара
#УСМОН #ИБН #АФФОН #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУНИНГ #ШАҲИД #ҚИЛИНИШИ...
#МУБОРАК #ЎЛИМ
Олис ҳижрий ўттиз бешинчи йилда,
Зулҳижжа ойининг еттинчи куни.
Ёши эди асли саксон иккида,
Разил зотлар шаҳид қилдилар уни.
Оқарди бир пайтлар сочлари қаро,
Бу саҳоба кўрди э вох қанча ғам.
Халифалик қилди шу азоб аро,
Тўлиқ ўн йил, фақат саккиз куни кам.
У Ровма исмли яҳудий зотнинг,
Сотиб олган эди қудуғин бир кун.
Ва дирҳам хақ олмай ҳадя қилганди,
Мусулмон зотларнинг эҳтиёжи-чун.
Ўлимидан бир кун олдин тутганди,
Хақни рози қилмоқ учун у рўза.
У бир қултум ширин сувни кутганди,
Одамлар тутмади унга бир кўза...
Ифтор ҳам қилолмай ётиб ухлади,
Аммо бўлганида саҳарлик вақти.
Қўшни хотинлардан ёри сўрагач,
Қўшнилар сув тутди бу ҳам бир бахти...
Аммо у вақт тонг ҳам отиб қолганди,
Ёри Ноилага эмасди осон.
Аллоҳ учун рўза тутиб олганди,
Саҳарлик ҳам қилмай Ҳазрати Усмон...
Ўшал кун у тушда Набийни кўриб,
Унутганди дунё бўлганлигин тор.
Набий кафтларида сув тутганича,
Дегандилар:Бирга қилармиз ифтор.
Боғийлар бостириб кирган чоғида,
Ҳимоя қилмоқ-чун севимли ёрин,
Усмоннинг аёли сўзлади аста,
Ўшал разилларга дилдаги борин:
"Бир раъкатда тўлиқ Қуръон ўқувчи,
Улуғ зотнинг жонин қандоқ олурсиз?"
Разиллар эмасди Хақдан қўрқувчи,
Ахир нимасига хайрон қолурсиз?
Улар яхшиларга этса азият,
Лаъинлар сингари олурлар роҳат.
Жирканчлар топганда қулай вазият,
Ҳазрати Усмонга етди жароҳат.
Бақара сураси, бир юзу ўттиз-
Еттинчи оятга қони сачради.
Келинг биргаликча ўқийликчи биз,
Шу муборак сўзлар унда учради:
"Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан, кифоя қилур. У ўта билгувчи,
ўта эшитгувчи" зотдир аслида,
Бўлсайдик Сўзига амал қилгувчи!
Фаришталар ҳаё қилган саҳоба,
Кўзларини юмди Қуръонга қараб.
Кўзларин юмгунча учраб азоба,
Яшади умматнинг корига яраб...
Қанийди бизлар ҳам ароқ ичибмас,
Ё кавшаб турибмас бўлак гўшт ё нон.
Номаҳрамнинг белин қаттиқ қучибмас,
Ўқийтуриб ўлиб қолсайдик, Қуръон...
@A_meshayan
01:46-25.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
