АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР
Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар...
Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом,
Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди.
Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом,
Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди.
Набийнинг қошида бўлганди ҳозир,
Иймонга келганлар заиф ва фақир.
Уларга минг ҳавас қилсангда арзир,
Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир...
Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан,
Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари.
Ва лекин дунёга келган онидан,
Башарнинг шарафсиз, нотавонлари.
Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб,
Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин.
Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб,
Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин.
"Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан,
(Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози?
Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар,
Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи?
Энди биз шуларга эргашмоғимиз-
Керакми ўзинг айт бу бизга малол!
Уларни ёнингдан хайда балки биз,
Сенга эргашармиз шунда эҳтимол.
Бизлар булар билан бир жойда бўлсак,
Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин.
Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа,
Алоҳида бир вақт айлагил тайин!"
Ўшал он мўъжиза бўлдику содир,
Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят.
"Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир,
Нозил бўлди эллик иккинчи оят!
Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб,
Қандоқ тан олмайлик шарафингизни?
Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб,
Олиб турган бўлса тарафингизни.
Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин,
О билсангиз эди, билсангиз эди.
Аллоҳ Набийсига ўз Каломида,
Хитоб қила туриб шундайин деди:
"Эртаю кеч Роббиларига,
Унинг юзини ирода қилиб,
Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52)
Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари,
Фақирлар-ла бирга таом емасди.
Қул ва фақирларни кўрган онлари,
Уларни сира ҳам одам демасди.
Бир боқинг Набийсин севган фақирлар,
Хаққа бўйсундию жаннатга етди.
Нотавон Қурайшнинг зодагонлари,
Охир жаҳаннамнинг тубига кетди.
Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна,
Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой.
Ололмади улар хасаддан ёна,
Буюк саҳобалар қаторидан жой.
Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул,
Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор.
Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор,
Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор!
Диққат қил мусулмон азиз биродар,
Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир.
Бой кофирлар сенга бўлмас баробар,
Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир!
Улар бу дунёда қисқа бир муддат,
Кайфу сафо айлар ўзинг биласан.
Сен эса жаннатда абадул-абад,
Гўзал хурлар билан ишрат қиласан!
Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз,
Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га.
Ўзингни қадрла, қийматингмас оз,
Хавас қилма пасткаш зодагонларга.
Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг,
Борар ери аниқ кофир арбобнинг.
Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг,
Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг!
@A_meshayan
02:43-02.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
>>Click here to continue<<
