#Ашъари #мубашшара
#АБДУРРОҲМАН #ИБН #АВФ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Абдуамр қолиб Абдурроҳманга,
Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот.
Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга,
Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод.
Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ,
О йигирма жойдан яраландингиз.
Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ,
Саҳобалар ичра сараландингиз.
Табук ғазотига чиқилган дамда,
От-улов оз эди, таом ундан кам.
Жуда улкан қўшин қолганди ғамда,
Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам.
Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват,
"Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон.
Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз,
Етти ярим кило олтинни эҳсон.
Буни кўрган Умар Набийга деди:
"У савоб ўрнига орттирди гуноҳ.
Ҳеч не қолдирмади фарзандларига"
Набий савол берди сизга ўшал чоғ:
"-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга,
Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?"
-"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп,
Нарсани уларга қолдирдим бу пайт"
"Нимани"? сўради пайғамбаримиз,
Сиз яна орттириб хирмондек савоб.
Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ,
Яхшиликни дея қилдингиз жавоб.
Охир қўшин кетди Табукка жўнаб,
Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт.
Сизга насиб этди ҳеч саҳобага,
Насиб айламаган шарафли бир бахт.
Ҳадеганда расул келавермагач,
Жамоатга сиздек зот бўлди имом.
Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар,
Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом.
Бир сафга турганча жамоат билан,
Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо.
Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман,
Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо.
Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа,
Яна қирқ минг динор тилло тутқизган.
Борин муслимларга қилган нафақа,
Бўлмас охиратда сира ютқизган.
Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун,
Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб.
Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини,
Юбордингиз не бахт отга миндириб...
Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса,
Савоб қилмоқликни яна ҳам суя.
Ислом жангчиларин таъмин этдингиз,
Бир минг беш юздан кўп тутганча туя.
Яқинлашганида ўлим соати,
Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан.
Бадр жангин хар бир қатнашчисига,
Васият қилдингиз тўрт юз динордан.
Бадр жангчилари улушин олди,
Тирик қолганлари эди юз нафар.
Мўминларнинг азиз оналарига,
Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар...
Ойиша онамиз қилдилар дуо:
"Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни.
Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан"
Рози қилсам деди фақат Раҳмонни.
Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо,
Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат.
"Сенинг берганингу қолдирганингга,
Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат!
Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай,
Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат.
Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб,
Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат.
Мендан сўрасалар сен кимсан дея,
Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши.
Умматман набийни яшовчи суя,
Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши"
@A_meshayan
13:30-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
