Зунайра розияллоҳу анҳо
(8)
Аввал Бани Маҳзум қабиласига-
Тегишли ожиза канизак эдинг.
Кейинчалик эса Абу Жаҳлга,
Қул бўлиб сотилгач таъзиринг единг.
Ох Римлик Зунайра, мусулмон бўлдинг,
Аллоҳ сенга қилди иймонни тортиқ.
Диндан Абу Жаҳл қайтаролмагач,
Сени калтаклади жуда ҳам қаттиқ.
Абу Бакр Сиддиқ Лубайна билан,
Сени сотиб олгач кўрмадинг таҳқир.
Озод аёл бўлдинг аммо синалдинг,
Бирдан бўлиб қолиб кўзларинг сўқир.
Қурайш қабиласи айлади туҳмат:
"Бутга сиғинмагач бўлиб қолди кўр".
Сен жавоб айладинг:" Аллоҳга қасам,
Сизлар ёлғончисиз, пешонангиз шўр.
Сиз сиғинган бутлар менга беролмас,
На бирор беморлик на бирор даво".
Чиндан ҳам қайтадан кўзларингизга,
Нурни қайтармоқни Хақ кўрди раво".
Бу гал энди Қурайш қабиласидан,
Яна туҳмат бўлди қилганча қаҳр,
Дедилар: "Зунайра кўра бошлабди,
Бу Муҳаммад қилган кучли бир сеҳр".
О Римлик Зунайра, ўлим келган дам,
Вафот топган жойинг бўлмишдир Ҳижоз.
Амалларинг билан ўзинг жаннатга-
Харидорлик қилган энг бахтли мижоз.
@A_meshayan
03:25-06.03.2025
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
