TG Telegram Group & Channel
VOBKENT.UZ | Rasmiy kanali | United States America (US)
Create: Update:

Вобкентда бўлиб ўтган семинар ғалла ўрим-йиғимига бағишланди

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан бу борадаги ислоҳотлар бир неча йил олдин бошланган ва ниҳоят, ғалла бозорини эркинлаштириш йўлидаги муҳим қадам ташланди. 2022 йил 28 май куни Президентимизнинг “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий қарори қабул қилингани элимиз ризқ-рўз манбаи бўлмиш сара буғдой етиштираётган хўжаликлар жамоалари учун кўпдан кутилган янгилик бўлди.

Вобкент тумани ҳудуддаги “Бухоро асл элита” МЧЖда қишлоқ хўжалигига дахлдор таъминотчи корхона ва ташкилотлар, агрокластер ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳозир бўлган кўргазмали ўқув-амалий семинари ҳам ғалла ўрим-йиғимини юқори даражада ўтказишнинг долзарб масалаларига бағишланди. Унда вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Аскар Жаводов ва бошқалар сўз олиб, аввало техника ва механизмлар тайёргарлиги, бу йил ўрим-йиғим даврида қабул масканларида жами 16 минг тонна бошоқли дон ҳосилини қабул қилиш кўзда тутилаётгани, шу боис, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиб, штаб фаолиятини мувофиқлаштириш, 24 та ўрим отрядига бириктирилаётган 24 та комбайннинг узлуксиз ишлашини таъминлаш каби жиҳатларга тўхталдилар.

Йиғилганларга бу борадаги чора-тадбирлар дастури ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, туманда озиқ-овқат хавфсизлигини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида келгуси ойда ғалла ҳосилидан бўшайдиган контурларнинг 6 минг 190 гектарига такрорий экин экиш кўзда тутилгани қайд қилинди.

Семинарда ғалла ўрим-йиғимида ёнғин хавфсизлиги тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш, буғдой исрофгарчилиги ёки талон-тарожига йўл қўймаслик, ҳар бир хизмат фаолиятини пухта ташкиллаштириш борасида мутасаддиларга тавсия ва атрофлича тушунтириш берилди.

😎😎😎😎😎😎😎 ижтимоий саҳифаларига обуна бўлинг

Telegram| 💬Facebook| 📹Youtube|🌍Web-sahifa

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

VOBKENT.UZ | Rasmiy kanali

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)