TG Telegram Group & Channel
Ta'lim va MEN | United States America (US)
Create: Update:

📚 Бухоролик 29 нафар ўқитувчининг илғор иш тажрибаси республика, 274 нафарига тегишлиси эса вилоят миқёсида оммалаштирилди

Таълим сифатини ошириш ва уни самарали ташкил этишда ўқитувчи салоҳияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугунги кунда тизимга билимли, малака ва маҳоратга эга, замон билан ҳамнафас, илғор ғоялар ҳамда замонавий услубларни ўзида мужассам этган педагоглар талаб этилади.

Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 февралдаги “Ўқитувчиларни илғор иш тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларни оммалаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига асосан, педагоглар тажрибасини оммалаштириш бўйича янгиланган тартиб жорий этилди.

Ушбу қарорга мувофиқ, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси ва замонавий методикаларини оммалаштириш мақсадида ommalashtrish.uz платформаси яратилди. Мазкур жараёнда Республика таълим маркази ҳамда Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказининг Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари мувофиқлаштирувчи ишчи орган сифатида фаолият олиб бормоқда.

Платформа орқали мактаб методбирлашмаси тавсияси ва Педагогик кенгаш муҳокамасидан ўтган, оммалаштиришга лойиқ деб топилган методик ишлар мактаб миқёсида жорий этилади ва кейинги босқичларга юборилади.

🔎 Жорий йилда Buxoro viloyati умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан ommalashtrish.uz платформасига жами 2804 та методик иш юкланган. Уларнинг:

2161 таси мактаб миқёсида оммалаштиришга тавсия этилган;

1120 таси шаҳар ва туман миқёсида оммалаштирилган;

274 та иш вилоят миқёсида,

29 та иш эса республика миқёсида оммалаштиришга муносиб деб топилган.

📈 Бу кўрсаткич Бухоро вилоятида ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва методик ишларни тизимли равишда тарқатишга бўлган эътибор ортиб бораётганини кўрсатади.

Бухорода фан ва таълим

>>Click here to continue<<

Ta'lim va MEN

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)