TG Telegram Group & Channel
Tafakkur egalari | United States America (US)
Create: Update:

​​Жамиятимизнинг оғриқли нуқтаси...

Ишга бироз кечикиб келган ҳамкасбимнинг йиғламоқдан бери аҳволини кўриб сергак тортдим. «Эри билан тортишиб қолган шекилли» деган фикр миямдан ўтар-ўтмас ўзи гап бошлаб қолди:
-Сиз қайдаги латта-путта, сарпо-суруқ, мебел, тоғоравозликлар оқибатида қайноналарнинг келинига қилган зулмларию, бу очкўзликлар натижасида  бузилиб кетган оилалар ҳақида ёзганингизда, «жуда бўртириб юбормаяптимикан, келиннинг молидан қайнонага нима наф?! Ана, ўзим битта сандиқ, иккита кўрпача, битта кўрпа билан узатилгандим. Сепимдаги кийим-кечаклар ҳам нари борса тўрт-беш сидра либосдан иборат эди. Бирор ким мебелинг қани деб сўрагани йўқ», дея ҳайрон бўлардим. Бир куни телевизорда берилаётган сериалда қайнона келинига «онанг бунча паст!» деб ҳақорат қилганига жаҳлим чиқиб, мурватни бошқа каналга олгандим. Аммо бундан ҳам баттар ҳақоратларни ўз синглим эшитиб, хўрланиб юрган экану билмас эканман...
Ҳамкасбим шундай дея туриб йиғлаб юборди.  Бироздан сўнг ўзига келиб яна давом этди:
-Синглим синфдоши билан севишиб турмуш қурганди. Қуда томон жуда ҳам бой- бадавлат, эр-хотин иккалови ҳам раҳбар лавозимда ишлашади. Бойвачча қайнонаси синглимни нуқул ерга ураркан. Икки гапининг бирида «Мен қашшоқ қизни келин қилмоқчи эмасдим, сеҳр-жодую дуохонлик билан ўғлимнинг бошини айлантириб, кўзини боғлаб  тегиб олгансан. Онанг паст, сепинга тузукроқ нарса ҳам қилмади. Орқангдан битта гилам келди. Оиламга муносиб эмассан. Овқатимга заҳар қўшиб мени ўлдирасан», деб синглимнинг ҳар қадамини пойлаб юраркан. Уч йилдан бери синглим шўрликнинг аҳволи шу экану, биз бўлсак  уни «бадавлат хонадоннинг эрка келини» деб ўйлар эканмиз. Уч кун олдин қайнонаси синглим ва куёвимизни уйдан ҳайдаб юборибди. Куёв ижарага уй қидириб юрибди. Афсус, синглим бунақанги хўрлик ва таҳқирга муносиб эмас эди...
Ҳамкасбим чуқур хўрсиниб, кўзларидаги ёшни яширишга улгурмади.  Унинг изтиробли сўзлари бир неча ой илгари таҳририятга қўнғироқ қилган жувоннинг кечинмаларини эслатди.
«Ёшим йигирма еттида, тўрт йил олдин қайнонам ўзи хоҳлаб мени келин қилганди,- деб гап бошлаганди аёл.- Банкда ишлайман. Иқтисодчиман. Ота-онам ҳам маошга яшайдиган олий маълумотли кишилар. Эл қатори оиламиз. Куёв томон ҳам жуда бадавлат эмасди. Аммо қайнонам мени бир ой ҳам яшаттирмай ҳайдаб юборди. Қўлимдан аёл киши эплаши керак ҳамма иш келади. Ҳусним ҳам бировдан кам эмас. Лекин ўзи танлаб келин қилган қайнонам, бахтимни бузиб, бир гўдагимни тирик етим қилиб юрибди. Ўғлим яқинда уч ёшга тўлди. Бирам ширин, бирам тили бийрон бола бўлганки, кўрганнинг ҳаваси келади. Қайнонам ҳатто шу гўдакка ҳам раҳм қилмаяпти. Қайнонам мени уйига сиғдирмаётганининг сабабини бировга айтишга уялади, одам. Сепим озлигини, сарпомда хориж мебеллари йўқлигини маломат қилиб ҳайдаб юборди. Гарчи ота-оналар розилиги билан турмуш қурган бўлсак-да, эрим иккаловимиз бир-биримизни жуда яхши кўрамиз. Қайнонамдан яширинча учрашиб юрамиз. Қайнонам хуфя учрашувларимиздан қандай хабар топади, билмайман, орқамиздан етиб боради-да «Ўғлимдан пул талаб қиляпсан» деб жанжал чиқариб мени шарманда қилади. Қайнонам эримни уйлантириш учун бир неча жойларга совчиликка ҳам чиқди. Эрим қизлар билан учрашмаяпти. Оилам тикланишига умид қилмай ажрашишга ариза бераман, эрим ажрашмайди. Уч йилдан бери аҳвол шу. Нима қилишга бошим қотган. Латта-путта, темир-тақани деб болам тирик етимликда ўксиниб ўсаётганидан қийналаман. Одам қадри, келин қадри матоҳ билан ўлчанмай ўлсин...»
Ҳамкасбимнинг ҳикояси ва таҳририятга қўнғироқ қилган келинчакнинг оғриқлари бир хил — келин  очофат, бойликпараст қайнонанинг зулмидан азиятда. Оилалар парокандаликка юз тутяпти. Кўнгиллар дарз кетган. Бегуноҳ болаларнинг кўзида мунг. Ҳавойи истаклар, нафсоний орзулар кўйида айримлар фарзандини бебаҳо бахтдан- оилавий саодатдан маҳрум қилиб, ҳатто аршу аълоларни ларзага келтириб гуноҳга ботяптилар.
Кўзингизни очинг! Фарзандингизни бахтли қиламан деб, бахтсизлигига сабаб бўлманг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

>>Click here to continue<<

Tafakkur egalari

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)