TG Telegram Group & Channel
Tafakkur egalari | United States America (US)
Create: Update:

ДИЛДАН КЕТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ

Бир сержаҳл ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих бериб ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
    
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ экан.
    
Бора-бора у бир матра ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
    
Вақт ўтди ва кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини устун олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ. 

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

>>Click here to continue<<

Tafakkur egalari

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)