TG Telegram Group Link
Channel: Руҳий баркамоллик
Back to Bottom
#аёлларучун

💗ПСИХОФАКТ !

Эркак кишини қанчалик кўп назоратингизга оламан деб курашганингиз сари уни ўзингиздан узоқлаштирасиз ва муносабатларни тугашига олиб келасиз.

👩‍❤️‍💋‍👨 Эркаклар фақатгина эркинлиги чегараланмаган жойга, уни тан олган жойга ошиқади, севади ва бутун борлиғини бағишлайди...

🤫 Эшитдингми Шарапат, эрингни телефонини жойига қўй тез 😅

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қойилмақом

Сиз ҳам мен кўрган нарсани кўряпсизми?
Қойилмисиз?
🫰Африкаликлардан илтимос қилдимда шундай туриб беринглар, ман Шарапатни бир ҳайрон қолдирай деб. 😜😂

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔊 Инсон бахтли бўлганида мусиқадан завқланади, хафа бўлганда эса мусиқани сўзларига эътибор қаратар экан.

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҚИЗИҚАРЛИ

Ручкани йўқотсангиз = Ручка йўқ;

📝Ручка йўқ = Конспект қилмайсиз;
📝Конспект йўқ = Ўқимайсиз;
📝Ўқимасангиз = Имтиҳондан йиқиласиз;
📝Имтиҳондан йилқилсангиз = Диплом берилмайди;
📝Диплом берилмаса = Иш тополмайсиз;
📝Иш йўқ бўлса = Пул тополмайсиз;
📝Пул йўқ бўлса = Овқат бўлмайди;
📝Овқат емасангиз = Терингиз ёмонлашади;
📝Терингиз ёмонлашса = Хунук кўринасиз;
📝Хунук кўринсангиз = Севилолмайсиз
📝 Севилолмасангиз = уйланолмайсиз;
📝Уйланмасангиз = Болаларингиз бўлмайди;
📝Болаларингиз бўлмаса = Ёлғизланасиз;
📝Ёлғизлансангиз = Депресссияга тушасиз;
📝Депрессияга тушсангиз = Касал бўласиз;
📝 Касал бўлсангиз = Вафот этасиз!

Шунинг учун ҳеч қачон РУЧКАНГИЗНИ ЙЎҚОТМАНГ!

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИККАТ :САВОЛ

Қайси жонзот ҳоҳласа эркак ҳоҳласа аёл бôла олади ва у ôзидан насил ҳам қолдиради. У қайси жонзот?

ЖАВОБИ 👇
Таржимон ва денгизчи
(ҳам латифа, ҳам ибрат)

Бир куни таржимон қайиққа чиқибди. Денгизда кетаётиб, денгизчига савол берибди:
- Рус тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, рус тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Инглиз тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, инглиз тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Араб тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, араб тилини билмасдан қандай яшайсан?
.
.
.
.
Бир пайт қайиқ тешилиб қолибди ва денгизчи таржимондан сўрай бошлабди:
- Сузишни биласанми?
- Йўқ.
- Энди қандай яшашинг ҳақида сен ўйлаб кўр...

П.С. Инсонга ҳеч қачон имкониятларига қараб баҳо берманг. Шундай даврлар келадики, бебаҳо қобилятларингиз ҳам бекор бўлиб қолади.

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия

УЗОҚ ЙЎЛ

- Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?

- Қосим дўкончи бор-ку, шунинг дўкони ёнидан ўтмайлик деяпманда, ўғлим... Қарзи бор мендан... Анча бўлди... Аҳволи яхши бўлмаса керак , беролмаяптида... Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас, ўғлим...
Уни хижолатга қўймайлик...

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Ғийбат – узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳаббат

Қабристонда бир кишини кўриб қолдим. Аввалига шунчаки тиловат қиляпти деб ўйладим, лекин ёнидан ўтиб кетаётиб, ушбу сўзлари диққатимни тортди:

«Бир-биримиздан аразласак, бу уч кундан ўтмасди. Чунки сен–уч кундан ортиқ аразлашиш, айрилиққа олиб келади дер эдинг. Бугун, тўртинчи кун, гулим..турақол қани, қайсарлик қилма энди» кўзларидан оқаётган ёшларини умид аралаш табассуми ортига беркитишга уринарди.

Гўё, шунча асар, ишқий роман, шеърлар қолиб, ҳаётни шу икки оғиз иборалардан ўқигандек ҳис қилдим ўзимни.

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги ақлим бўлганида - кечаги хатони қилмас эдим. Кечаги хатони қилмаганимда - бугунги ақлим бўлмас эди."

Хўп! Хато қилдингиз, янглишдингиз, танловингиз нотўғри бўлди, бу дегани "бўлди ҳаммаси барбод, барчаси тамом" - дегани эмас!
Хатони қилиб, туяқуш каби бошни қумга кўмишдан фойда йўқ. Ҳаёт сизники, ҳеч ким келиб сизни қилган хатонгизни тузатмайди.

Бошингизни мағрур кўтаринг.!
Кимлар хато қилмаган?!
Шу биргина хато туфайли таслимликни бўйнингизга олмоқчимисиз?!
Таслим бўлишдан аввал ўйлаб кўрингчи, таслим бўлганингиздан сўнг сизга осон бўладими?
Ҳаётда шунча йўлни таслим бўлиш учун босиб ўтдингизми.? Асло ва яна асло.

Сиз кучлисиз, сиз барчасини уддалайсиз!
Ҳамма бўлаётган ишлар яхшиликка ишонинг! Кечаги қилган хатонгиз - эртага сизни фойдангизга ишлайди.


⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда мана шу шер каби бўлинг! Атрофингиздаги итларга пинагингизни бузманг!

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥳 ГЎЗАЛЛАРУУУУУ ЯҚИНРОҚ КЕЛИНГ❤️

😍Зўр канал топиб келдим қулоғизга айтаман

🤫Тағин ҳеч кимга айтиб юрманг хўпми

👗Энг сўнги урфдаги фасонларга қизиқасизми?

❤️Менда эса унданам зўри бор

😍Каналга бир кирсангиз аниқ чиқолмай қоласиз

😊Гапни чўзиб нима қилдим

❤️Қани кеттикми канални кўргани👇🏻
👉🏻hottg.com/+XJAoW5stz1kwMzUy
👉🏻
hottg.com/+XJAoW5stz1kwMzUy

🫶🏻 Ҳамкоримиз👇🏻
👉🏻
hottg.com/+4UdrSVseVpY5NGMy
#Хайрли_кун

Ҳар дойим гўзал ният қилинг, «Мени Аллоҳ қўллайди, хали мен учун гўзал яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки бугунги ниятларингиз - келажагингизда намоён бўлади. Бу орзулар рўёби демакдир...

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!


ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АНА_ХОЛОС

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганларга ишга келмасликка рухсат берилди.

Ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилинди.

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун яшанг, эртага эмас.

20 йилдан ортиқроқ вақт давомида Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватида “Жигули” автомашинаси турар эди.

Бу “Жигули” ҳикояси жуда ҳам қизиқ бўлган. 1991-йилда Тбилиси шаҳрининг туманларидан бирида яшовчи фуқаро Резо Энукидзе ўзи учун янги ВАЗ 2106 машинасини сотиб олади. У бу машина учун бутун умр пул йиққан эди.

Биринчи кечадаёқ мошина ўғрилари машинанинг ғилдираклари ва ойларини ечиб кетишади. Резо жуда ҳам жаҳли чиқиб кетади ва машинани ўзи яшайдиган уйнинг балконига кран ёрдамида олиб чиқиб қўяди.

“Машина тинч, осойишта даврлар келгунча мана шу ерда туради” - деб Энукидзе ҳаммага жар солади.

Машина Резо учун жуда қадрли эдики, у машинани ерга олиб тушиш учун ҳали ҳам яхши даврлар келмади деб ҳисоблар эди. У машинани балконда бўлса ҳам жуда яхши парвариш қилар эди, ҳар куни уни ювиб, артиб, тозалаб кейин ишга кетар эди.

2018-йилда машина ерга олиб тушилди, лекин афсуски Резо Энукидзе энди йўқ эди. Унинг бутун умрлик орзуси машинани ерга олиб тушиб унда оиласи билан сайр қилиш эди.

P.S.: Ҳаёт сизга бир марта берилади, эртага ундай бўлиб қолса-чи, эртага бундай бўлиб қолса-чи деган хаёллар билан бугунги ҳаётинингизни ўтказиб юборманг. Ҳақиқий муваффақиятли инсонлар бугунги кун билан яшайди, эртанги куннинг ташвишларини эртанги кунга қўйиб беради.

Файласуфлардан бири шундай деган экан:

Ҳаёт бир кун, у ҳам бўлса бугун.

┄┅অঠই
🇺🇿 ইঠঅ┅┄

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
  Тинмай шу зикрларни айтиб кўрингда....

💁‍♀Таҳорат шарт емас, ҳаттоки уй ишларини қилаётгандаям айтсангиз бўлади

🧕Қалбингиз яшнайди, юзингизга ўзгача нур беради. Ҳаётингизга
осудалик, сакийнат беради...

Хонадонингизга барака, фарзандлар камоли, ички хотиржамлик беради...

💁‍♀ Сиз ҳам бир синаб кўрингда...

Ушбу зикрларни Муслима аёл кундалиги каналидан билиб олинг
👇👇👇
https://hottg.com/+144ah6y47fg4YjEy
https://hottg.com/+144ah6y47fg4YjEy
Бир аёл тақдири
Бўлган воқеа


Аёл мусофир эди. Фақат аёлларгагина  иш топиладиган бу шаҳарда у энагалик қилиб пул топарди. Ўз болаларига беролмаётган меҳрини бир етти ёт чақалоққа кўрсатишга мажбурлигидан ичи ачирди...       Начора, ҳаёт курашлардан иборат. Ишлаган пулларини уйга тийинма-тийин жўнатар,  ўзи амал-тақар бегона юртда кун кўрарди. Орзуси ватанда уй олиш,  эри- фарзандлари билан бир оила бўлиб яшаш эди. 
     
Ваниҳоят қайтиш соатлари етди.  У яшаган оила уни кўзида ёш билан кузатиб қолишди,  фарзандларига атаб совғалар беришди. У юртга қайтди. Афсус, келиб кўргани бошқа манзара бўлди. Икки фарзанди кўпинча онасиникида юриши бежиз эмас экан. Жўнатган пулларига олинган уй эшигини бошқа аёл очди!
    
Дод деди. "Менга нимага айтмадинглар?!" деб ҳайқирди. Кекса онаси унинг палаҳмону саргардон  бошини қучоғига олди:
-Болам,  алам-аччиқдан ўзга юртда бир нима бўлиб қолишингдан қўрқдим. Худога сол! Аллоҳ ўзи меҳрибон!
     
Оёқлари узайиб, бўйи чўзилиб,  норғуллашаётган болаларига термулди. Яна ортга қайтадими?! "Йўқ йўқотган умрим,  болаларимнинг ёнида бўлмаган соатларимни энди қайтаролмайман, ўзим ҳам қайтмайман!!!" У ўзига шу аҳдни уқтирди.
    
Ўз юртида бўлсада, ўзга юртдагидан кам машаққатлар чекмади. Тун қоронғусида бозорга кетарди,  шом қоронғусида бозордан қайтарди. Ёрилиб кетган кафтлари силаганда болаларининг сочига илашмаслиги учун қўлларига кремлар, дорилар суртарди. 
     
Онаси ҳовлининг бир четини унга васият қилиб қолдирди.  Норози бўлаётган акасига қарата эса:  "ҳеч йўқ сен унинг ҳаётидаги мард одам бўлгин!"  деб ҳовуридан туширди. Ичи чиқмади.  Барибир шаштидан қайтмай ҳаракат қилаверди.  Ахийри бошланғич тўловга яраша пул топиб, давлатдан кредитга уйли бўлди. Истиҳола қилиб,  уялиб турган акасига қарата: Бахтли яшанг,  шу менга етади, ҳеч кимни оиласи аччиқ бўлишини истамайман- деди хайрлашиш чоғида.
     
Мана унинг йиллаб орзулаган бошпанаси ҳам бўлди. "Аллоҳга шукр" деди ўзи уйи деворларини силаб. "Ана энди унинг боши устида том бор,  бир амаллаб оҳиригача кредитларини тўлаб олса бўлди!"  
    
Кунлардан бир кун эшик тақиллади. "Мибми,  светми,  газми?!" деб очди: остонада эри турарди...Сўзма-сўз ёдлаб юрган аламли сўзларини унутди ё айтгиси келмади. Эшикнинг овози- қайчидек охирги риштани узиб,  "қарс" этиб ёпилди...
     
Сўнгги сўз: бу бир аёлнинг оғриқли ҳикояси.  Айтишига қараганда: собиқ эри эртаси куни онасига уч минг доллар  пул қолдириб кетибди...
"Шайтон вас-васачида,  аввал ҳаёлимга" бу пул- болаларимга берилган алиментми,  ё ўзим жўнатган пулларнинг бир қисмими ёки виждон оғриғини босадиган дорими?!" деган ғалати фикр келди. Кейин ўз-ўзимга "бу Аллоҳ таолонинг бизга жўнатган ризқидан бошқа нарса эмас,  алҳамдулиллаҳ"  дедим"- дейди ўша аёл каминага ёзган хатида...

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мен онамнинг оёқларини ўпар эдим. Онам оёқларини тортиб олардилар.
Мен эса:
- Тортманг она, оёғингизда Жаннатнинг ҳиди бор, дердим...
Онам эса бу гапимдан йиғлаб юборардилар...

© Ражаб Тоййиб Эрдоғон

P.S.:
Биродарлар, оналар тириклигида Жаннат исидан баҳраманд бўлиб олинг. Илло оналаримиз ҳам омонатдир!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

⚡️⚡️⚡️
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/04/26 07:27:28
Back to Top