Таржимон ва денгизчи
(ҳам латифа, ҳам ибрат)
Бир куни таржимон қайиққа чиқибди. Денгизда кетаётиб, денгизчига савол берибди:
- Рус тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, рус тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Инглиз тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, инглиз тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Араб тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, араб тилини билмасдан қандай яшайсан?
.
.
.
.
Бир пайт қайиқ тешилиб қолибди ва денгизчи таржимондан сўрай бошлабди:
- Сузишни биласанми?
- Йўқ.
- Энди қандай яшашинг ҳақида сен ўйлаб кўр...
П.С. Инсонга ҳеч қачон имкониятларига қараб баҳо берманг. Шундай даврлар келадики, бебаҳо қобилятларингиз ҳам бекор бўлиб қолади.
>>Click here to continue<<