TG Telegram Group & Channel
Rahmat Bobojon I Раҳмат БОБОЖОН | United States America (US)
Create: Update:

“Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман...” У кўнглидан жимлик сўрайди, у қачон жим юриш кераклигини билади ва билдиради ҳам. Унинг ёзганларида ҳарорат бор, ҳаловат йўқ, муҳаббат бор, тониш йўқ, умид бор, нолиш йўқ. Қорни оч қолса ҳам, кўнгли тўқ, усти юпун бўлса ҳам, руҳи шоҳона либосда бўлишини, бир сўз билан айтганда, “адабиётнинг одами”га айланишни хоҳлайди. Унга бу йўлда ижодий бақувватлик, қаноат ва ўзи истаганча дарду ҳасрат, муҳаббат ҳамда Сўз тилайман.
Отабек менинг укам, шогирдим десам ҳам мақтанишга йўйманг. Мендан ҳамиша адабиёт ва шеър билан боғлиқ нимадир суғириб олишга уринади ва уддалайди ҳам. Укамга оқ йўл тилаб бир нечта шеърларини сизга ҳавола этаман.

Отабек РАҲИМ

ОНАМГА МАКТУБ


Қайсар ўғлинг яна синди, тўкилди,
Соғинчим – бенаво берди яна жон.
Икки дил ойнасин парчалаб ўтган,
Айролик ўртада ғолиб, Онажон.

Оғринма эшитиб арзу гинамни,
Бир телба ўғилнинг ишига йўйгин.
Мен эса минг йиллик оппоқ тонгларга,
Сенинг пок қалбингни беркитиб қўйдим.

Баъзида ўйлайман, ёлғиз қолсам гар,
Меҳрингга чегара бормикан, дея.
Ҳар оқшом беминнат бошим силаган,
Меҳрибон қўлларинг зормикан, дея.

Бу хатга сиғмади беун соғинчим,
Шеър не қила олар, айт, шундай дамлар?
Бахтим лабларингга аста боссин лаб,
Она, кипригингни узмасин ғамлар.

Ахир бу мактубни ғам ёзди менмас,
Бу мунгли куйни ҳам ҳасратлар чалди.
Яна сенсиз... Руҳи шаҳарга сиғмай,
Шоир дилбандингнинг сарғайди сабри...

УЗР

Эскирмас изтироб либосин кийдинг,
Фақат сен ғамимни пайқадинг зимдан.
Йиғлашни билмади париваш, ҳурлар,
Фақат сен йиғладинг йиқилганимда...

Кўнмоқ истамадинг ғўр қисматимга,
Қошингда андуҳим бошини эгган.
Ҳаётинг баҳорин кузларга элтди,
Ямалмади сира дил – йиртиқ елкан.

Умринг қишларию баҳорлари бор,
Туҳфа этган дарду озорлари бор,
Олисдан кўксингга отилди бир ўқ –
Наҳот, бахтнинг бизга айтар сўзи йўқ?!

Тонгларим тунлардан беумид ранжир,
Қароғим суғорар икки томчи нам.
Она, чеҳранг узра ёнсин табассум,
Бас, энди йиғлама тушларингда ҳам.

Дарбадар ўғлингни, бас, энди кутма,
Бу дийдор шалоғи чиққан автобус.
Оғринган, топталган дил қафасидан
Боқмасин кўзларинг – икки зор маҳбус...

Она, чеҳранг узра ёнсин табассум...

* * *
Хижроннинг яноғи лабимга тегар,
Ёмғирлар ҳол сўрар деразам чертиб.
Баҳорлар бир сенга бошини эгар,
Кечикиб келганин пичирлаб айтиб.

Шаҳарда оч қолмай кун кўрмоқ шараф
Шаҳарнинг кўнглига сиғмайди озор.
Ёмғирли, ҳам қорли осмон остида,
Бизни интиқ кутган хиёбонлар бор.

Рангин изҳорларнинг кўчди охори,
Бир илинж кутгандик хазонрез куздан.
Кўзларим кўзингда қолиб кетдию
Бир ҳасрат жон берди нигоҳимизда.

Мен сени...
Бу сўзни айтмоқлик қанчалар оғир,
Соғинчим – навқирон, азобим – янги.
Фақат иккимизнинг ўртада кечган,
Қандай гўзал эди ошиқлик жанги...

Қўрқаман кўксингда уйғонса фарёд,
Кўнгил дил розини айтгиси келмас.
Ҳаёт карвонида йўқни бор айлаб
Ташвишли умримга кўна олсанг бас.

* * *
Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Тонгда яна бизни сўроқлаб,
Ишқдан хабар йўллайди сабо.

Эртагимиз кечади узун,
Ижодимиз – ишқ каби гўзал.
Сени ҳар тонг кўрмоқлик учун,
Мен офтобга битарман ғазал.

Тошганида саодат янглиғ,
Елканг узра сочларинг қуюқ.
Ҳис қиламан, маржон кўзларда
Садоқат ва севги бор буюк.

Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Икки қалбни бирлаштиргин деб,
Ишқ шаҳридан келади садо...

* * *
Дунёнинг дунёси тушимга кирди,
Ташвишнинг аълоси тушимга кирди,
Бир кўнгил савдоси тушимга кирди,
Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман.

Кўксим мусибатдан умидин узган,
Кузаклар видоси юракни эзган,
Бу ғамгин соғинчнинг суратин чизган –
Фоний туйғулардан ҳурлик сўрайман.

Надомат пинжида йиғлайди сабот,
Бу армон қошида тиламам нажот,
Мен сендан сўрайман бир йўл, эй ҳаёт,
Эй, дунё мен сендан тинчлик сўрайман.

#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon

“Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман...” У кўнглидан жимлик сўрайди, у қачон жим юриш кераклигини билади ва билдиради ҳам. Унинг ёзганларида ҳарорат бор, ҳаловат йўқ, муҳаббат бор, тониш йўқ, умид бор, нолиш йўқ. Қорни оч қолса ҳам, кўнгли тўқ, усти юпун бўлса ҳам, руҳи шоҳона либосда бўлишини, бир сўз билан айтганда, “адабиётнинг одами”га айланишни хоҳлайди. Унга бу йўлда ижодий бақувватлик, қаноат ва ўзи истаганча дарду ҳасрат, муҳаббат ҳамда Сўз тилайман.
Отабек менинг укам, шогирдим десам ҳам мақтанишга йўйманг. Мендан ҳамиша адабиёт ва шеър билан боғлиқ нимадир суғириб олишга уринади ва уддалайди ҳам. Укамга оқ йўл тилаб бир нечта шеърларини сизга ҳавола этаман.

Отабек РАҲИМ

ОНАМГА МАКТУБ


Қайсар ўғлинг яна синди, тўкилди,
Соғинчим – бенаво берди яна жон.
Икки дил ойнасин парчалаб ўтган,
Айролик ўртада ғолиб, Онажон.

Оғринма эшитиб арзу гинамни,
Бир телба ўғилнинг ишига йўйгин.
Мен эса минг йиллик оппоқ тонгларга,
Сенинг пок қалбингни беркитиб қўйдим.

Баъзида ўйлайман, ёлғиз қолсам гар,
Меҳрингга чегара бормикан, дея.
Ҳар оқшом беминнат бошим силаган,
Меҳрибон қўлларинг зормикан, дея.

Бу хатга сиғмади беун соғинчим,
Шеър не қила олар, айт, шундай дамлар?
Бахтим лабларингга аста боссин лаб,
Она, кипригингни узмасин ғамлар.

Ахир бу мактубни ғам ёзди менмас,
Бу мунгли куйни ҳам ҳасратлар чалди.
Яна сенсиз... Руҳи шаҳарга сиғмай,
Шоир дилбандингнинг сарғайди сабри...

УЗР

Эскирмас изтироб либосин кийдинг,
Фақат сен ғамимни пайқадинг зимдан.
Йиғлашни билмади париваш, ҳурлар,
Фақат сен йиғладинг йиқилганимда...

Кўнмоқ истамадинг ғўр қисматимга,
Қошингда андуҳим бошини эгган.
Ҳаётинг баҳорин кузларга элтди,
Ямалмади сира дил – йиртиқ елкан.

Умринг қишларию баҳорлари бор,
Туҳфа этган дарду озорлари бор,
Олисдан кўксингга отилди бир ўқ –
Наҳот, бахтнинг бизга айтар сўзи йўқ?!

Тонгларим тунлардан беумид ранжир,
Қароғим суғорар икки томчи нам.
Она, чеҳранг узра ёнсин табассум,
Бас, энди йиғлама тушларингда ҳам.

Дарбадар ўғлингни, бас, энди кутма,
Бу дийдор шалоғи чиққан автобус.
Оғринган, топталган дил қафасидан
Боқмасин кўзларинг – икки зор маҳбус...

Она, чеҳранг узра ёнсин табассум...

* * *
Хижроннинг яноғи лабимга тегар,
Ёмғирлар ҳол сўрар деразам чертиб.
Баҳорлар бир сенга бошини эгар,
Кечикиб келганин пичирлаб айтиб.

Шаҳарда оч қолмай кун кўрмоқ шараф
Шаҳарнинг кўнглига сиғмайди озор.
Ёмғирли, ҳам қорли осмон остида,
Бизни интиқ кутган хиёбонлар бор.

Рангин изҳорларнинг кўчди охори,
Бир илинж кутгандик хазонрез куздан.
Кўзларим кўзингда қолиб кетдию
Бир ҳасрат жон берди нигоҳимизда.

Мен сени...
Бу сўзни айтмоқлик қанчалар оғир,
Соғинчим – навқирон, азобим – янги.
Фақат иккимизнинг ўртада кечган,
Қандай гўзал эди ошиқлик жанги...

Қўрқаман кўксингда уйғонса фарёд,
Кўнгил дил розини айтгиси келмас.
Ҳаёт карвонида йўқни бор айлаб
Ташвишли умримга кўна олсанг бас.

* * *
Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Тонгда яна бизни сўроқлаб,
Ишқдан хабар йўллайди сабо.

Эртагимиз кечади узун,
Ижодимиз – ишқ каби гўзал.
Сени ҳар тонг кўрмоқлик учун,
Мен офтобга битарман ғазал.

Тошганида саодат янглиғ,
Елканг узра сочларинг қуюқ.
Ҳис қиламан, маржон кўзларда
Садоқат ва севги бор буюк.

Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Икки қалбни бирлаштиргин деб,
Ишқ шаҳридан келади садо...

* * *
Дунёнинг дунёси тушимга кирди,
Ташвишнинг аълоси тушимга кирди,
Бир кўнгил савдоси тушимга кирди,
Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман.

Кўксим мусибатдан умидин узган,
Кузаклар видоси юракни эзган,
Бу ғамгин соғинчнинг суратин чизган –
Фоний туйғулардан ҳурлик сўрайман.

Надомат пинжида йиғлайди сабот,
Бу армон қошида тиламам нажот,
Мен сендан сўрайман бир йўл, эй ҳаёт,
Эй, дунё мен сендан тинчлик сўрайман.

#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon


>>Click here to continue<<

Rahmat Bobojon I Раҳмат БОБОЖОН




Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)