Чопиб кетди тоғларга томон,
Ҳар тукида ёвқур бир чирой.
Чўққиларнинг шамолгайида,
Увиллашга гувоҳ бўлди ой.
Итларнинг бўғзига тиқилди ҳадик,
Чўпон кетди уйига кириб.
Бир тўп тўнғиз ширин жонини
Ололмади хавфдан айириб.
Сўнгра чопди дашт узра озод,
Қонга ботиб лунжлари, тиши.
Тонг отарда қайтди ортига
Қафасдаги бўрининг туши.
©Нажмиддин Эрматов
>>Click here to continue<<