TG Telegram Group & Channel
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 | United States America (US)
Create: Update:

🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.

Муҳаррам ойи ва Ашуро фазилатлари

🌙«Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади. 
Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? 
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор.
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги.
2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши.
3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги.
4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги.
5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.

Ашуро куни 
«Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. 

Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб:
«Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим.
«Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди у.
Мен:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай қилиб тутар эдиларми?» дедим.
«Ҳа», деди у».

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар». 

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар». 
Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «кенглик яратиш»дан мақсад ейиш-ичиш, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир. 

@Jaloliddinrumiyy🍃

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)