Бугун фейсбукда ўз суратининг эможига ўхшаш нусхасини яратиш "мода" бўлибди.
Яхшилар, жонли нарсалар суратини чизиш тўрт мазҳаб уламолар наздида ҳаром бўлган иш. Ижмо китобларида ҳатто бунинг ҳаром эканига ижмо қилингани айтилган.
Камераларда олинган сурат (фотография)ни аксар уламолар ҳаром эмас, дейди. Сабаби, у ҳаётда бор нарсанинг аксини ифодаалайди, дейди.
Энди бугун фейсбукда одатга айлантирилган нарса – фотосуратини эможи каби, гўёки, чизилгандек суратга айлантириш уни фотография ҳукмидан чиқариб, қўл билан чизилган сурат ҳукмида қилиб қўйиши мумкин. Зеро, фиқҳда қоида: нарсалар ўзларига энг яқин бўлган бошқа нарсалар ҳукмини олади.
Ҳадисда "Аллоҳ сурат яратувчиларни лаьнатласин" дейилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таоло маҳлуқларига ўхшатиб сурат чизганлар Қиёматда энг қаттиқ азобга дучор бўлувчилар экани айтилган.
Фуқаҳолар ҳадисдаги сурат жонли нарсаларни чизиш эканини таъкидлаганлар.
Шундай экан, бугун оммалашган ўз фотографиянгиздан эможи каби сурат яcаш ишига яқинлашманг.
Ва эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зориёт, 55-оят)
Mahmud Usmon
>>Click here to continue<<