Олдинги пост давоми:
Бир аёл дугонасига телефонда нолияпти: "Жуда чарчадим, ортиқ чидолмайман, камситяпти, босим қиляпти, жонимга тегди ҳаммаси".
Дугонаси айтмоқда: " Шартта воз кеч, чидама, мажбурмассан. Сени қадрингга етсин, шунда билади. Эр деб ўлиб кетасанми".
Шунда нолиган аёл: "Эрим эмас, ишхонадаги бошлиғимизни айтяпман".
Маслаҳат берган дугонасининг овози бирдан ўзгариб:
"Шундайми, унда шошма, сабр қил, яхши бўлиб кетади, кучли бўл. Ҳаммада бошида шундай бўлади ".
© Имом Ҳамид
>>Click here to continue<<