Ростан 38 млн фақат сон эмас, сифатга кўча бошлади. Спорт, туризм, ташқи савдо, ривожланиш, ҳар жабхада олдинлаяпмиз кўз тегмасин. Келаси йил насиб бўлса Американи забт этишга уруниб кўрамиз. Албатта вақт ўз сўзини айта бошлади. 34 йиллик мустақиллик шунчаки рақам эмаслигини футболчиларимиз эслатиб қўйишди. Доим Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга дейдиган амакиваччам, Қатар устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин қўнғироқ қилиб, ука мен ўзимизни ўйинларни кузатмай қўйган эканман. Шомуродовни голини қара, евро стандарт деворди. Ҳамма томонда янгилик, ҳамма ёқ ривожланиш, ўсиш. Энди ётишда бир ўйлаб кўриб, эртадан ўзингизни ҳаётингизда ҳам майда деталларни бўлсада ўзгартиришга уруниб кўринг. Ҳаммамиз шундай ҳаракат қилсак, бизи эплаб бўмай кетади, насиб.
Яна бир бор, мундиал муборак азизлар!
hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
>>Click here to continue<<