TG Telegram Group & Channel
Zafar Khashimov | United States America (US)
Create: Update:

Кеча Украина пойтахти Киев шаҳрида мен раислик қиладиган Ўзбекистон Украина Бизнес Кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу Кенгаш 2021 йили Ўзбекистон ва Украина Савдо- Саноат Палаталари томонидан таъсис этилган бўлиб, шундан бери у ҳар иккала мамлакат тадбиркорлари орасида самарали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаб келмоқда. Украинада давом этаётган уруш шароитида ҳам мамлакатларимиз ишбилармонлари ўтган йили ўзаро товар айрбошлаш ҳажмини ўсишига эришганликлари бунга далил бўлаолади. Учрашувда Ўзбекистон ва Украина Элчи жаноблари, Украина Савдо- саноат палатаси Раиси ва мутассадилари ҳамда Украина ишбилармонлик доиралари вакиллари қатнашди. Учрашув жуда очиқ ва самимий ўтди ва унда мавжуд муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича тадбир ва амаллар белгиланди. Шундай муаммолардан бири, мисол учун келтирсам, Украинага Ўзбекистондан келадиган текстил маҳсулотларининг божхона қийматини биздан келаётган инвойс ва декларация асосида эмас, балки қатор холларда украин божхонаси белгилайдиган қимматроқ қийматда қайд этилиб, маҳсулотларимиз Украина бозорига кираётган пайтида юқорироқ ҚҚСга тортилаяпти. Йиғилишда шу каби муаммолар Украин ҳамкорлари ва мутассадилари эътиборига тортилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга келишиб олинди. Бу каби масалаларнинг бир талайгинаси муҳокама қилинди ва яна қатор соҳаларда, жумладан уруш шароитида азият чекаётган қатор украин ишлаб чиқариш корхоналарини Ўзбекистонга релокация қилиш, креатив иқтисодиётда ҳамкорликни ошириш каби таклифлар муҳокама қилинди.

>>Click here to continue<<

Zafar Khashimov

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)