Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим тарбияланувчиси вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.
>>Click here to continue<<