Бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, ҳаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан”
1873- йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Январий Алеизий Маггахен шундай ёзади:
«Амударё кечувидан ўтиб хориб чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ овқат олиб қийналмай етиб бордик. Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. «Жассирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз» деб хавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди»
Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантирди. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва суҳбат қурди. Ва шу суҳбат жараёнида тушундики бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.
Ўз Халқига паст назар билан қаровчи ҳукумдорларни, аҳолисини аксарият қисмини ишсиз ва камбағал холатида ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларни мабодо четдан душман бостириб кирса шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?
3 та хонлик ишғол этилгач уни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб уни ҳимояси учун туриб бермаган. Ҳаммаси четга қочган ўз жонини ўйлаб. Шу тарихий воқеалар бизга ўрнак бўлиши лозим.
Қўқоннинг сўнги хони Худоёрхон -- 1882-йил. Афғонистонда йўлда, вафот этади.
Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон -- Украинда 1930-йили, 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри ҳозиргача топилмаган.
Бухоронинг сўнги амири Саид Муҳаммад Олимхон — Мамлакатдан қочиб кетганидан кейин қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрини сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган.
1944-йилда, 64 ёшида вафот этган. У Афғонистонга дафн этилган.
Қабр тошига шу мисралар ёзилган экан:
"Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..
© Mirjalol Saidov
>>Click here to continue<<