ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ВА ЖАМОА КЕЛИШУВИ НИМА?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Менга бугун раҳбар жамоа шартномаси тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Жамоа келишув қилинмасмиди? Илтимос, жамоа шартномаси билан келишуви нима, шулар ҳақида маълумот бериб юборинг. Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ.
Буни фарқлаш учун ушбу икки ҳужжатнинг таърифига эътибор қаратайлик.
Меҳнат кодексининг 29-моддасига асосан жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур модданинг 2-қисмига кўра “жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир” дейилган.
Демак, асосий фарқлар борасида шундай хулосага келишимиз мумкин:
Жамоа шартномасида ҳужжатнинг қамрови муайян КОРХОНАНИНГ ЎЗИНИГИНА қамраб олса;
Жамоа келишуви кенгроқ доирани, яъни МУАЙЯН КАСБ, ТАРМОҚ, ҲУДУД ХОДИМЛАРНИ ҚАМРАБ ОЛИШИ, БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА КОРХОНАЛАРГА тегишли бўлиши мумкин.
👉@yuristkadr
>>Click here to continue<<