Бир нарсага эътибор беринг: Эрон империал лойиҳасига қарши Исроил коалициясида, АҚШдан ташқари, араб давлатлариям бор. Булар — Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Иордания, Марокаш. Ваҳоланки, дунёни дин призмаси орқали кўрадиган публицистлар ва фаоллар Исроил—Фаластин қарама-қаршилигини яҳудий-мусулмон ёки яҳудий-араб зиддияти қилиб кўрсатишга уринади.
Аслида ундай эмас. Нега ундай эмас. Яна Клаузевицни эслаймиз. Геосиёсат моҳиятан геоиқтисоддир. Иқтисодий манфаатлар, ресурс учун кураш сиёсатнинг асосини ташкил қилиб келган. Ҳис-туйғу оммани жунбушга келтириш ва сафарбар қилиш инструменти холос.
Араб давлатлари анчадан буён Исроил билан келишишга ҳаракат қилиб келмоқда, бу эса Эроннинг манфаатларига зид келади. ҲАМАСнинг ҳужуми ҳам Эроннинг ундови билан шу бирлашувга қарши провокация сифатида уюштирилган эди.
Бу ўринда Саудия ёки БАА учун Эрон Исроилдан кўра хавфлироқ рақиб. Исроил билан эса келишиш мумкин, тарихан яҳудийлар ва араблар доим келишиб олган.
Фақат битта оғриқли нуқта — Фаластин қолмоқда. Бир таҳлилчи ёзганди — нефтдор араб давлатлари бу конфликт ҳал бўлишидан манфаатдор, қандай ҳал бўлиши (Фаластин батамом тугатилиши ёки мустақил бўлиши) унча муҳим эмас.
@AsanovEldar
>>Click here to continue<<