TG Telegram Group & Channel
Асанов формати | United States America (US)
Create: Update:

Бир савол кўп келиб тушади: қадимда, помидор йўқлигида палов қандай салат билан тановул қилинган?

Аввало турп билан - турпни ошга қўшиб ейишни ҳозир ҳам яхши кўришади. Пиёзнинг ўзи, кўкат, сузма ва айрон ҳам халқ орасида машҳур отиштирма бўлган. Хонлар, амирлар, аслзодалар ошхонасида ошпазлар кулинар кашфиётлар қилишга уринган.

Аслзодалар дастурхонидаги энг машҳур салатлардан бири бодранг анорий бўлган. Бу салатнинг ҳозирги шакаробдан асосий фарқи помидор ўрнига анор солинишидир. Ҳозир бундай салатни Эронда севиб истеъмол қилишади.

Умуман, анор мусулмон халқларида салат ва газакка кўп ишлатилган ва ҳозир ҳам ишлатилади. Ўзбекистонда негадир бу анъана йўқолиб кетган (балки ўтмишда ҳам Қожар ёки Усмонлидагичалик кучли бўлмаганидандир).

@AsanovEldar

>>Click here to continue<<

Асанов формати

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)