TG Telegram Group & Channel
Alibek Anvariy | United States America (US)
Create: Update:

​​ЯХШИ ДЎСТ ЁДИ

2012 йил. Университет ҳовлиси. Кириш имтиҳонига келган бир гуруҳ абитуриентлар ичидан биринчи бўлиб Мансур билан суҳбатлашганмиз. Ижодий имтиҳонда қандай саволлар берилгани эсимда қолмаган, аммо ўша суҳбат деталлари билан аниқ-тиниқ хотирамга муҳрланган.

Бу гурунглар тўрт йиллик талабалик даврида яна узоқ давом этди. Мансур ўзининг зукколиги, билимдонлиги ва сокинлиги билан курсдошлар ичида алоҳида ажралиб турарди. Баҳсли, мунозарали дарслар кўп бўларди бизда. Аммо энг охирги тўғри ва асосли гапни доим Мансур айтарди.

Унинг ижод борасидаги дадиллиги, адабиётга меҳр-муҳаббати ва садоқати ҳам бошқаларникига сира ўхшамасди. Ўзбек адабиётида Мансур Жумаев деган ёниқ номнинг пайдо бўлиши ҳам шундан.

Лекин Ислом ака, менинг кўнглим тўқ,
Ўзбекистон учун денгиз ўзингиз...

Мансур оға билан кўришсак ё телефонда гаплашсак доим шу сатрларни такрорлар, гап орасида ҳам “денгизим” деб қўярди. Бугун мана шундай суҳбатлар, ширин дийдор хумори дилни тилкалайверади-тилкалайверади...
Илоҳим охиратингиз обод бўлсин, оға. Сизни ҳеч қачон унутмаймиз.

@islomjon_ijodi

>>Click here to continue<<

Alibek Anvariy

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)