TG Telegram Group & Channel
Adliya Vazirligi | United States America (US)
Create: Update:

12.Томонлар ўзаро манфаатлар асосида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга кўмаклашиш мақсадида, имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликнинг янги усуллари ва механизмларини яратиш зарурлигига келишиб олдилар.
Савдо-саноат палаталари ва уларнинг давлатларининг хусусий сектори. Чегара савдоси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
13.Томонлар Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон агросаноат комплекслари орасида ўзаро алоқаларни тизимли ривожлантириш ва шу жумладан бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришга келишиб олдилар.
14.Томонлар сув ресурсларини самарали бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва модернизация қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида келгусида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишланмалар олиб боришга келишиб олдилар.
Томонлар мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетика иншоотларининг Амударё ҳавзасида сув-энергетика муаммоларини ҳал этиш ҳамда иқлим барқарорлигига эришиш учун муҳимлигини қайд этиб, сувдан комплекс ва оқилона фойдаланиш бўйича мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидладилар.
15.Томонлар сув-энергетика масалалари бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, Амударё сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг устувор аҳамиятини таъкидладилар. Шу билан бирга, янги чақириқларга, жумладан, иқлим ўзгариши ва Амударёнинг сув ресурсларига босимнинг кучайиши билан боғлиқ муаммоларга самарали жавоб беришни таъминлаш мақсадида кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
16.Томонлар иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашиш, чўлланиш, ерлар деградацияси, музликларнинг эришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эрта огоҳлантириш тизимлари, экология, биохилма-хилликни сақлаш, ушбу соҳаларда умумий лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этдилар. шунингдек, минтақавий ва халқаро платформалар ҳамда ҳамкорлик механизмлари доирасида умумий манфаатларга жавоб берадиган қўшма ташаббусларни илгари суришга келишиб олдилар.
17.Томонлар маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар, тегишли давлат тузилмалари ва жамоат бирлашмалари, илмий марказлар, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, маданият ва санъат ходимлари ўртасидаги алоқалар муҳимлигини таъкидладилар.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://hottg.com/+AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w

>>Click here to continue<<

Adliya Vazirligi

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)