TG Telegram Group & Channel
Mámleketlik xızmetin rawajlandırıw agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası filialı | United States America (US)
Create: Update:

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда давлат хизматида рақамли трансформация бўйича Глобал билим марказини очиш ва халқаро Ёш етакчилар мактабини ташкил этиш каби глобал ташаббусларни илгари сурди

.... Дунёга тобора очилаётган, жадал ислоҳотлар йўлидан бораётган ва илғор халқаро тажрибани кенг татбиқ этаётган, “давлат – халқ учун” тамойилига қатъий амал қилиб келаётган Янги Ўзбекистон давлат хизмати соҳасида глобал ўзгаришларнинг ажралмас бир қисмига айланаётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат хизматини чинакамига инклюзив халқ хизматига айлантириш бўйича тизимли ислоҳотларни олиб бормоқдамиз. Жумладан, халқаро экспертлар билан биргаликда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тайёрланди.

Ислоҳотларнинг ҳар бир хонадонга қадар кириб бориши учун “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди, манзилли кўмак ва ижтимоий ҳимоя институти кучайтирилди, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга етиб, мамлакатимиз бу борада минтақада етакчи ўринни эгаллади. 700 дан зиёд давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида онлайн платформалар орқали амалга оширилмоқда.

Давлат хизмати ва бошқаруви жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш натижасида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича глобал рейтингида 24 поғонага, Сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда сўнгги бир йил ичида 17 поғонага кўтарилди.

Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш мақсадида замон талабларига мос иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш ва профессионал давлат хизматчилари корпусини шакллантириш бўйича кадрлар тайёрлаш кластерини ташкил этдик.

Институционал салоҳиятни ошириш ва инсон капиталига сармоя киритишга кўмаклашиш учун халқаро тажриба асосида эндаумент имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Шу боис, сизларни Ўзбекистонда давлат хизматида рақамли трансформация бўйича Глобал билим марказини очиш, халқаро Ёш етакчилар мактабини ташкил этиш каби глобал ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

#UNPSF2025 #Samarqand

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

>>Click here to continue<<

Mámleketlik xızmetin rawajlandırıw agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası filialı

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)