TG Telegram Group Link
Channel: Bosh prokuratura
Back to Bottom
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Q.Т.E.К" МЧЖга қарашли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасини табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб фойдаланиб келиниши оқибатида 666 млн. сўмлик табиий газ ўғрилик йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Қурилиши янгидан бошланган объектлар учун тайёрланган лойиҳа - смета ҳужжатларидаги қиммат ва асоссиз ҳисобланган 1,2 трлн. сўмлик маблағлар мақбуллаштирилди

АОКАда Бош прокуратура масъул ходими Бобур Йўлдошев иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш соҳасидаги назорат тадбирлари юзасидан маълумот берилди.

🔘Прокуратура органлари томонидан 2025 йил давомида Инвестиция дастуридаги 1384 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 543 та, суғориш тармоқларини яхшилаш дастуридаги 874 та ҳамда “Ташаббусли бюджет” дастуридаги 2369 та объектларда қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши ва ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.

🔘Маҳаллалардаги ички йўлларга 4 714 км асфальт, 46 км пиёдалар йўлаги қурилди, 31 км ичимлик ва оқова сув тармоғи, 97 км электр тармоғи, 7 км газ қувури тортилди ва 44 та трансформатор ўрнатилди.

🔘Ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан мактаб, боғча ва шифохоналар ҳудудидаги 96 та яроқсиз бинолар белгиланган тартибда бузидирилиб, қурилиш ишларига шай ҳолатга келтирилди.

🔘Шу каби, 2025 йил 21 февралдаги 26-сонли Фармонга асосан уй - жой қурилишига талаб юқори бўлган худудлар ва “Янги Ўзбекистон” массивларида жами 11 325 хонадонли 197 та уй-жой қурилди.

🔘Ўз навбатида, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 176 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 5,2 млрд сўмлик ҳамда 82 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 2,0 млрд сўмлик ишлар бартараф эттирилиб, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

🔘Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида 6825 минг нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор Қашқадарёлик спортчилар билан учрашди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошeв Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вилоят спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт курашлари марказида бўлиб, спортчиларнинг эришган ютуқлари, Лос-Анжелес - 2028 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик стратeгияси билан танишди.

Шунингдeк, Бош прокурор спорт курашлари маркази ва ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда машғулот жараёнларини бeвосита кузатди.

Спорт кураши трeнeрлари ҳамда мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган спортчилар эътироф этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган Қарши туманидаги “Қуйи Бешкент”, Қарши шаҳридаги “Самарқанд” ҳамда Косон туманидаги “Мудин” маҳалларида ва "Янги Ўзбекистон массиви"да қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “Маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомад бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
HTML Embed Code:
2025/04/08 20:06:25
Back to Top