TG Telegram Group Link
Channel: Uch zamon
Back to Bottom
ЭРОН-ИСРОИЛ: ҚИСҚА ТАҲМИНЛАР

Эрон Исроилга ракета ва дронлар билан зарбалар берганидан кейин энди нима бўлади деган савол кўпчиликни ўйлантирмоқда. Эслатма учун, Эрон Исроил томонидан ўзининг Суриядаги элчихонасига берилган зарбаларига жавоб сифатида Исроилга зарбалар берди. Исроилнинг зарбасида Эроннинг икки нафар генераллари ўлдирилган эди.

Маълумот учун, Эроннинг ракета ва дронларининг 99%ини Исроил, АҚШ, Англия ва Франция ҳарбий кучлари биргаликда уриб туширдилар.

Исроилга жавоб берган Эрон БМТнинг хартиясига кўра ўзига берилган зарбага жавоб қайтаргани, оддий аҳолига зарба бермагани ва зарбаларни давом эттирмоқчи эмаслигини билдирди. Сиёсий томондан, Эрон ўз фуқаролари учун Исроилга жавоб беришга мажбур эди.

Энди Исроил ўз фуқаролари олдида ва жаҳон ҳамжамияти олдида ютқазган бўлиб қолмаслик учун Эронга жавоб беришга ҳаракат қилади.
Исроил олдида 3 вариант бор:

1. Жавоб бермаслик.

Исроил Эроннинг 2 генарилини ўлдирганини, Эрон эса Исроилга пашша чаққанчалик зарар бера олмаганлигини, вақти келиб Эронга қарши жавоблар берилишини айтиб, ҳозирча жавоб бермаслиги мумкин.

2. Эронга ёппасига жавоб бериш.

Эроннинг ҳарбий ва атом объектларига ёппасига зарбалар бериш. Бу Эса Эроннинг қарши жавоб бериши ва ҳақиқий уруш бошланишини билдиради.

Менимча, бу вариантни айрим миллатчилардан бошқа ҳеч ким хоэламаяпти. Бу ўзи шундағам санкциялар остидаги Эронга керак эмас. Ўзи уруш келтирмаслик учун Эрон олдиндан айтиб қўйиб Исроилга зарар бермайдиган қилиб зарбалар берди.

Бор эътибори ва куч, энергия ва ҳаражатлари Ғазо секторига қаратилган Исроилга ҳозиргидан 10-100 марта куч ва ҳаражат талаб қиладиган янги уруш керак эмас.

АҚШда президентлик сайловлари яқин. Конгресга ялиниб Украина, Исроилга зўрға молиявий ёрдамлар бераётган Байден АҚШ иқтисодиётини Эронга қарши уруш ҳаражатларига аралаштириб сайловларда ютқазишни хоҳламайди. Европаликлар ҳам санаб ўтилган урушлар ҳаражатларидан чарчаганлар ва янги ҳаражатларга тайёр эмаслар.

Эрон-Исроил уруши дунё ҳамжамиятига ҳам керак эмас. Чунки Эроннинг битта ўзи дунё газ ва нефт махсулотларининг анча қисмини ишлаб чиқарса, жаҳон савдо йўлларининг катта қисми мазкур минтақадан ўтади ва бу дунёда мисли кўрилмаган молиявий ва иқтисодий инқирозни келтириб чиқаради.

Тўғридан-тўғри уруш варианти бир кун келиб барибир юз бериши мумкинлигини инкор этмаган ҳолда бу ҳозирча юз бермаслиги мумкин.

3. Эроннинг манфаатларига зарба бериш.

Урушга кирмаслик, шу билан бирга жааоб бермагандай бўлиб қолмаслик учун Исроил Эроннинг иттифоқчиларига зарба бериши мумкин. Масалан Ливандаги Ҳизбулло Исроилга ҳужум қилиб Эронга ёрдам беряпти. Исроил шу баҳона орқали Ҳизбуллонинг ҳарбий инфраструктураларини янчиб ташлаши мумкин.

Ямандаги Ҳутийлар жаҳон савдосига халақит қилиб келмоқда. Исроил Ҳутийларни бомбалаши ва/ёки Саудия Арабистонини қўллаб уларни янчиб ташлашга ёрдам бериши мумкин. Исроил Сурия ва Ироқдаги Эроннинг манфаатларига зарба бериши мумкин.

Хулоса учун, менимча юқоридаги вариантларнинг юз бериш эҳтимоли фоизларда шундай бўлади:

⁃ Эронга жавоб бермаслик: 1%
⁃ Эронга ёппасига жавоб бериш ва катта уруш хавфи: 9%
⁃ Эроннинг манфаатларига зарба бериш : 90%.

Воқеалар ривожини кузатиб, нима бўлишини кўраверамиз.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉
https://hottg.com/uchzamon
Ўзлари ўрнатган қонуннинг қурбони бўлишибди.
Тезда паранжи ва ҳижобни тақиқлашса бу муаммони ҳал қилиб олишади 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
5-10 йил илгари Лоланинг иштонини муҳокама қилишарди. Энди унинг кўкрагини муҳокама қилишяпти.

Кўз тегмасин кўтарилиб боряпти иштонбити зобмилар
🧟‍♂️🫣😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақасиям бўлар экан.

Бразилияда бир аёл бир неча соат олдин ўлган амакисини банкка олиб бориб, унинг номига кредит олишга уринибди. У ўлган амакисининг қўлларидан ушлаб имзо чектиришга ҳаракат қилаётганида банк ҳодимлари буни сезиб қолишган.

Ҳозир аёл ҳибсга олинибди.

🤦🏻‍♂️😀🧟‍♂️

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
Марказий Осиё давлатларига қойил ! 👏

Футзал бўйича Осиё чемпионатида Марказий Осиё давлатлари дастлабки турда зўр натижалар қайд этдилар.

Ўзбекистон Автралияни, Тожикистон Жанубий Кореяни, Қирғизистон Японияни ютди. Ҳатто Афғонистон ҳам фаворит Эронга бир гол уриб, бор йўғи 3 гол ўтказиб ютқазибди.

Давомли бўлсин! ⚽️🥅👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
Ҳирси уйғонаверадиганларга қўйиб берса шу суратниям сўкиб ўтираверади. Уни тескарисига айлантириб қараш ҳаёлигаям келмайди 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лоладанқўлингниторт!

Ўзбек концерт ва Мусулмонлар идорасини бирлаштириб “Ўзбек мўлла ва артистлар идораси” деб қўяверса бўладиган бўлибди шекилли.

Лолани ҳақоратлаган, кўзи бировнинг кўкрагини кўрадиган зомбилар иссиққина уйида ўтирибди. Уларга биров ғиринг демайди.

Лолани эса Ўзбек концерт чақириб морал ўқиб ўтирибди. Э сени маданият ҳодими бўлган …

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
Ўзбекистон маънавият полицияси Лолани кўриб қолса отиш учун кутиб турибди 😂👍

ПС. Лоланинг кийими аслида бирон каттакон валломатнинг ҳирсини келтирган шекилли.
Зомбилар қолиб бутун бошли троллар армияси Конституция ва қонунларга тупуриб қўйиб Лолабашинг билан шуғулланиб ётибди 😏🤫

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
ОЁҚ КИЙИМЛАРИ ИНҚИЛОБИ

19 асргача оёқ кийимлари ўнг ва чап оёққа ажратимаганлини ва барча оёқ кийимлар бир хил бўлганлигини билармидингиз?

1853 йилда француз оёқ кийим ишлаб чиқарувчи тадбиркори Алекси Годийо Крим урушига кетаётган француз армияси учун ўнг ва чап оёқлар учун алоҳида оёқ кийимларни яратган. Бундан ташқари аскарлар этиклари ичига чармдан патак қўйишни ўйлаб топиб юришдаги қулайликни оширган. Олдин патаклар ёғочдан бўлиб қаттиқ ва оёқни оғритадиган бўлган.

Франция армиясида кийиладиган этик ўша пайтдан бошлаб яратувчисининг номига “годийо” деб атададиган бўлган.

Энг асосийси, кейинчалик барча мануфактуралар оёқ кийимларини ўнг ва чап оёқ учун алоҳида қилиб ишлаб чиқарадиган бўлган ва бу бутун дунёга ёйилган.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
Футзал бўйича Марказий Осиё давлатдарининг муваффақиятлари давом этади.

Биринчи тур якунларига кўра, Ўзбекистон 1-ўринни эгаллаб кейинги босқичга ўтган бўлса, Тожикистон ва Қирғизистон ўз гуруҳларида 1, 2-ўринларни эгаллаб кейинги босқичга чиқдилар.

Географик жиҳатдан Эронни ҳам Марказий Осиёга киритиб юборсак, Афғонистон ҳам сенсация амалга ошириб кейинги босқичга чиққанини ҳисобга олсак, бу минтақамиз учун 100%лик натижа бўлади.

Энг ажойиби, бу натижалар омад келиб қолиб кучсиз жамоаларга тўғри келиб қолиб эмас, балки турнир фаворитлари Япония, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайн каби жамоаларни енгиб ва мусобақадан чиқариб юбориб амалга оширилди.

Юртдошларимизга ва барча қардошларимизни ушбу ютуқлар билан табриклаб, мусобақанинг давомида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

👏👏👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://hottg.com/uchzamon
HTML Embed Code:
2024/04/23 07:55:46
Back to Top