TG Telegram Group Link
Channel: Sherzod Shermatov
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZTELECOM жамоасини “энг ақлли компания” унвони учун ўтказилаётган Business Quiz Uzbekistan 3-босқичи ғолиби бўлгани билан табриклаймиз!

Одатда давлат корхоналари ходимлари ҳақида ўзига хос салбий стереотиплар мавжуд. UZTELECOM жамоасининг 100 дан ортиқ халқаро ва хусусий компаниялар орасидаги бу ғалабаси айнан шундай стереотипларни бузишга ҳам ёрдам беради деб умид қиламиз.

PS. Иштирокчилар томонидан олинган ушбу видеода рўйхатни охирида ғолиб компания кўринганидаги самимий қувонч ҳисси барча жамоамиз аъзоларига доимо насиб қилсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик Click, Payme, Zoomrad каби қатор тўлов тизимлари мобиль иловаларидан кундалик ҳаётида фойдаланишга ўрганган. Энди ушбу иловалар орқали ҳам онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда.

Давлат хизматларидан фойдаланишни фақат my.gov.uz орқали чеклаб қўйилганидан кўра, ушбу имкониятларни ахборот хавфсизлигига жавоб берадиган ишончли тўлов тизимлари орқали ҳам кўрсатилиши, ушбу тизимлардан фойдаланаётган миллионлаб аҳоли учун қўшимча қулайлик яратилишига сабаб бўлади.

Аксарият тўлов тизимлари ўзига хос супераппга айланиш устида тинмай ҳаракат қилиб, янгича хизмат турларини яратиш орқали рақобатда ютишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам мижозларига қулай ва керакли давлат хизматларини ҳам кўрсатишни йўлга қўйсалар, албатта уларнинг рақобатбардошлиги янада ошади.

Бу ўз навбатида my.gov.uz тизими яратувчиларига ҳам кўпроқ эътиборни UI/UXга қаратишга ундайди ва бу ҳам аҳолимиз ҳамда тадбиркорларимиз учун хизматларнинг янада қулай бўлишига қўшимча туртки бўлади.

Ушбу хизматларга масъул давлат идоралари эса чекланган ресурсларини ортиқча веб-сайтлар ёки мобиль иловаларни яратишга эмас, балки уларни ички тизимларини рақамлаштиришга, маълумотлар базаларини актуаллигини таъминлашга ҳамда юборилаётган аризаларни вақтида кўриб чиқишга қаратишлари керак бўлади.

https://www.facebook.com/watch/?v=809248990414843
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aziz yoshlar, siz ham Mohinur kabi my.gov.uz imkoniyatlaridan foydalaning hamda Yoshlar kuni munosabati bilan yoshlarga mos xizmatlar haqida tayyorlangan ushbu videoni ko’proq tengdoshlaringizga tarqating. Ular ham raqamli davlat xizmatlaridan ortiqcha ovoragarchiliklarsiz foydalanishsin!

my.gov.uz ham vaqtingizni ham naqdingizni tejashga yordam beradi!

https://www.facebook.com/watch/?v=731406915406734
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
YouTubeda Ingliz tilida ommabop videolarni tayyorlash orqali qo‘shimcha daromad topishni Siz ham ushbu video orqali o’rganing!

Marg‘ilonda yashab YouTubedagi https://www.youtube.com/@engineericly kanali orqali oyiga minglab dollar daromad topayotgan Jahongirmirzo Yoshlar kuni munosabati bilan Prezidentimiz tomonidan “Kelajak bunyodkori” medali bilan taqdirlanganini eshitib juda xursand bo‘ldim.

U kabi o‘zininig qiziqqan sohasi bo‘yicha ommabop video tayyorlay oladigan, lekin YouTube monetizatsiyasidan qanday foydalanishni bilmaydigan yoshlarimiz uchun oson videoqo‘llanma tayyorladik. Marhamat, ushbu videoni ijodkor yoshlar orasida kengroq tarqatinglar.

Monetizatsiya qilish uchun videolarni Ingliz tilida qilgan ma’qul, chunki dunyodagi eng ommabop kanallarning yarmidan ko‘pi aynan Ingliz tilida va ularning ijodkorlari yaxshigina daromad topishmoqda (albatta, O‘zbek tilidagi kontentga to‘lov qobiliyatiga ega ko‘ruvchilar ko‘payganidan keyin YouTube O‘zbek tiliga ham monetizatsiyani yoqib qolar, lekin Ingliz tilidagi bozor juda kattaligini hisobga olsak, aynan Ingliz tilida kontent tayyorlashni o‘rganaverish kerak).

IT Park rezidentlariga IT English hamda kreativ yo‘nalishlarda ham shug‘ullanishlariga imkoniyat berilishi bu kabi chet elga o‘zininig ijod mahsulotlarini export qiladigan yoshlarimiz imkoniyatlarini yanada kengaytiradi.

#raqamli_iqtisodiyot #kreativ_iqtisodiyot

https://www.facebook.com/watch/?v=1437714783727696
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Intro video to Digital Leadership Forum in Uzbekistan. You can watch all the event from the 24th minute of the live recorded video: https://lnkd.in/dH5cRdux
IT Park резидентлари томонидан 2023 йил биринчи ярмида 145 миллион доллардан ортиқ, яъни 2022 тўлиқ йилдагидан кўра кўп экспорт амалга оширилди, биринчи чоракда 2021 йилдаги тўлиқ кўрсаткичдан кўра кўпроқ бўлган эди.

Бу эса Президентимиз томонларидан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича узоқни кўзлаб қўйилган мақсаднинг қанчалик тўғри эканлигидан далолатдир.

Яқинда бўлиб ўтган Digital Leadership Forumга дунёнинг турли давлатларидан келган етакчилар Ўзбекистонда яратилган шароитлар сақлаб қолинса ва муҳокама қилинган янги таклифлар амалга ошса 2030 йилга келиб бир йиллик экспортни 5 миллиард долларга чиқаришга тўлиқ имконият борлигини ҳамда бунинг учун Ўзбекистонни аутсорсинг маркази сифатида кўпроқ иқтисодий ривожланган мамлакатларда тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Фақатгина ёшларимиз кўпроқ ўз устиларида ишлаб, чет тиллари ва халқаро бозорда масофадан хизмат кўрсатишга талаб юқори бўлган (нафақат АйТи, балки BPO сифатида масофадан хизмат кўрсатадиган бошқа жуда кўплаб) касбларни ўрганишлари керак бўлади. Шунда улар ўз оилалари билан ўз юртларида яшаб, масофавий хизматлари орқали юқори даромад топадиган бўладилар.
Яхши хабар: 2023 Global Services Location Indexда Ўзбекистон илк бора қўшилди ва 78 давлатдан 40-ўринни эгаллади

Бу рейтингда мамлакатимизни пайдо бўлиши масофавий хизматлар билан шуғулланувчи халқаро компанияларни ўз офисларини очиш бўйича қарор қабул қилишларида Ўзбекистонни танлашларига ёрдам беради.

Батафсил: https://www.kearney.com/service/digital/gsli/2023-full-report
Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди.

Cable.co.uk нашрининг дунёдаги кенг полосали интернет тезлиги солиштирма жадвалига эътибор қаратсангиз дунёдаги нотинчлик туфайли аксарият қўшни давлатларда интернет тезлиги рейтингида пасайиш кузатилган бўлсада, Президентимиз томонларидан мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожига қаратилган чоралар натижасида Ўзбекистон 24 поғонага кўтарилганини кўрса бўлади.

Албатта, Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш йўлида интернет тезлигини ошириш бўйича хали жуда кўп иш қилишимиз керак.

Батафсил: https://www.cable.co.uk/broadband/speed/worldwide-speed-league/
Mobil aloqa bo’yicha muammolar bo’lsa 1144 telefoniga murojaat eting!

Yaqinda Speedtest Uztelecom mobil aloqa xizmatiga “Eng tezkor mobil tarmoq” (Fastest Mobile Network) sovrinini bergan edi: https://www.speedtest.net/awards/uzbekistan/2023/?award_type=carrier&time_period=q1-q2

SpeedTest baholari bilan operatorlar ustidan O’zkomnazorat inspeksiyasining 1144 ishonch raqamiga tushgan murojaatlarni quyidagi jadvalda solishtirib ko’rsa eng past tezlikka ega bo’lgan operator ustidan foydalanuvchilar tomonidan eng ko’p shikoyat tushganini ham ko’rsa bo’ladi.

Bu esa Beeline tomonidan tarmoqni rivojlantirishga ko’proq sarmoya kiritish zarurligini ko’rsatadi.

PS. Odatda 100 foiz xorijiy ulushga ega xususiy korxonada sifat yaxshi bo’lishi kutiladi, bu holatda esa aksi - davlat ulushidagi Uztelecom g’olib bo’layapti. Buni asosiy sababi aynan tarmoq rivoji uchun Uztelecom tomonidan amalga oshirilayotgan investitsiyalardir.
Қоракўлга ёшларимиз энди нафақат репетитор учун, балки юқори даромад топадиган касбларга ўқитадиган олий таълим муассасасида ўқишга ҳам борадиган бўладилар

Президентимиз Қоракўл туманидаги машҳур математика мактабимизга борганларида ёшларимизга келгуси ҳаётларида юқори даромадли касбларга эга бўлишлари учун айнан ўша ерда Ҳиндистондан университетни таклиф қилиб, АйТи Кластер ташкил этиш вазифасини белгилаб берган эдилар.

Албатта, пойтахт ёки вилоят марказида эмас, туманда бундай вазифани сифатли амалга ошириш осон иш эмас, шунинг учун Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жуда кўплаб университетлар билан муҳокамалар натижасида Қоракул АйТи кластерини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 июлдаги 273-қарори қабул қилинди. Ушбу кластерда Ачария университети ташкил этилади ва математикани кучли биладиган ҳамда чет тилида дастурчилик қиладиган юқори малакали мутахассисларга талаби бўлган қатор АйТи компаниялар ҳам ўзларини бўлинмаларини очишлари режалаштирилган.

Ҳиндистоннинг Бангалоридан келган ҳамкорларимизни Қоракўл туманида ўзига хос математика ўқитиш тажрибаси бор, шунга асосий халқаро математика олимпиадаларида айнан шу ердаги ўқувчилар ғолиб бўлишади ва ота-оналар ҳам айнан шу ерга ўз фарзандларини олий таълимга қабул имтиҳонларига пухта тайёрланиш учун юборадилар деб анча ишонтирдик. Яқинда бўлиб ўтган Digital Leadership Forumидаги уларнинг тақдимотидан қанчалик бу лойиҳага улар ҳам қаттиқ эътибор қаратаётганини кўрсангиз бўлади: https://www.youtube.com/watch?v=RvEWk51gcs8

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам ушбу лойиҳага алоҳида эътибор қаратиб ёрдам бераётгани жуда муҳим ва бошқа ҳудудлар учун ўзига хос ўрнакдир, чунки айнан АйТи таълимини ривожлантириш орқали ёшларимиз ўз оилалари билан ўз юртларида яшаб, чет элга хизматларини экспортидан юқори даромад олишлари мумкин бўлади.

Бухорога Давлатимиз Раҳбари ташрифлари муносабати билан Қоракўлга яна бир бор бориб, тайёргарлик ишларини жойида кўриш имкони бўлди. Насиб қилса хақиқатда ёшларимиз келажаги учун жуда фойдали лойиҳа бўлади, чунки айнан кучли математика базасига эга бўлган АйТи муҳандисларига талаб дунё бозорида юқори бўлиб қолади.

Батафсил:
https://lex.uz/uz/pdfs/6523574
https://www.acharya.uz/
Ўтган йили Ўзбекистоннинг АҚШга жами экспортининг ярмидан кўпи айнан АйТи хизматларига тўғри келди ва ушбу экспортни оширишдан нафақат Ўзбекистондаги балки АҚШда яшайдиган ватандошларимиз ҳам қўшимча даромад топишлари мумкин

7 йил аввал АҚШга энг катта экспортер айнан АйТи соҳаси бўлади деган гап айтилса, буни эси жойидами деб одамлар хайрон қолиши аниқ эди. Ҳозир эса Президентимиз томонларидан соҳага яратилган имкониятлар туфайли АҚШга сафаримиз натижаси сифатида кейинги йилга АҚШга экспортимизни яна 50 млн.долларга оширамиз деб қўрқмай ҳаракат қилаяпмиз. Албатта, бу ўзича бўладиган иш эмас ва бутун жамоамиздан катта меҳнат талаб қилади. АҚШ компаниялари билан тизимли ишлаб, тарғибот қилиб, тушунтириб боришимиз керак. Тил ва қонунчилик бошқа бўлганига кўпчилигининг қарор қабул қилиши секинроқ.

2022 йилда АҚШга товарлар ва хизматлар экспорти жами 124,5 млн. доллар, АКТ соҳаси экспорти 79 млн. доллар, яъни жами товарлар ва хизматларнинг 63 фоизи бўлган. Аслида АйТи хизматларини АҚШга экспорти ундан ҳам кўп, чунки расмий статистика орқали ўтмасдан масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётганлар сони анчагина, шу жумладан фрилансерлар ҳам.

EPAM каби катта АҚШ аутсорсинг компанияларидан ташқари, АҚШдаги ўзимизни ватандошларимиз ҳам IT Parkда яратилган имкониятлардан фойдаланиб қўшимча даромад топишлари мумкин албатта. Шунинг учун АҚШда 100дан ортиқ ватандошлар иштирокидаги очиқ мулоқотда расман ишлаётган муваффақиятли экспортерларимиз ўзларининг тажрибалари билан бўлишдилар.

АҚШдаги ватандошлар учун асосий катта имконият бу айнан IT Park экспортерларига заказ топиш орқали ўзларининг даромадларини кўпайтиришдир. Чунки Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган компания учун энг қийин масала буюртма топиш. АҚШда узоқ йил яшаган ва кўп танишларга эга бўлган ватандошимизга эса бу анча осон. Шунга буюртма топган одам бемалол суммасини катта қисмини ўзида қолдириб, қолганини Ўзбекистонга аутсорс қилса бўлади ва жуда яхши даромадга эга бўлади. Ушбу имкониятдан фойдаланинг! Батафсил: centralasia.tech
Ingliz tilida erkin so‘zlashishni o‘rgansangiz yuqori maoshli ishga ega bo‘lasiz!

Prezidentimiz tadbirkorlar bilan uchrashish zarur ekanini ta'kidlashlarining ahamiyatini Samarqandga tashriflaridan keyin IT Park rezidentlari bilan uchrashganimizda yana bir bor amin bo‘ldik. Bir tomondan qanchadan-qancha yoshlarga ish yo‘q deb internetda ko‘p o‘qiymiz. Bu tadbirkorlar esa Ingliz tilida yaxshi so‘zlashadigan yoshlar bo‘lsa bo‘ldi, yuqori maoshli ish taklif qilamiz deyishayapti.

Masalan, Temur o‘zimizning INHAni bitiruvchisi, hozir Rx2GO kompaniyasining to‘liq bekofisini Samarqand va Toshkentda tashkil qilgan va 60 dan ortiq yoshlarimizni ish bilan ta'minlagan. Aksariyat BPOlardagidek katta traklarni boshqarish emas, AQSh aholisining uylariga dorilarni yetkazib berish xizmati ekan. Shuni yana-da ko‘paytirish uchun nima qilsak bo‘ladi degan savolga, menga faqat ingliz tilida yaxshi so‘zlasha oladigan xodimlar kerak, chunki narhidan ko‘ra sifat muhimroq. Ular bemorlar bilan gaplashib, ularni rozi qilishi uchun deydi. Temur Samarqandda yetarli kadr topa olmagach Toshkentda ingliz tilida so‘zlashadigan yoshlar ko‘proq bo‘lganiga u yerda ham ofis ochibdi. Boshlanishiga 700 dollar oylik berishga tayyor bo‘lsak ham ingliz tilini yaxshi biladiganlarni topishga qiynalayapmiz deb aytmoqda.

O‘sha kunning o‘zida viloyatdagi barcha rezidentlarimizni tushlikka taklif qilib ochiq gaplashganimizda, aksariyat eksporter rezidentlarimizda ham aynan shu muammo, ingliz tilida AQShliklarni yaxshi tushunadigan va sifatli xizmat ko‘rsata oladigan kadrlar defitsit ekanini aytishdi.

Shu uchrashuv bahona 20 ta ta'lim rezidentlarimiz ham eksporterlar bilan yaxshiroq tanishib, ularning talablariga mosroq bo‘lgan kadrlarni tayyorlashga harakat qiladilar degan umiddamiz.

Hozir Ingliz tilida yaxshi so‘zlashish uchun qaergadir pul to‘lab borishni ham xojati yo‘q, internetda juda ko‘p videodarslar va dasturlar mavjud. Juda bo‘lmasa, o‘sha internetdagi bo‘sh vaqtida qiziqarli videolarni ingliz tilida ko‘rsa ham ancha o‘rganib oladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi marralarga intilgan yoshlarimiz uchun hozirgi vaqtda juda ko‘p imkoniyatlar bor, lekin kimdir bu imkoniyatlardan foydalanib yana-da yuqoriroq natijalar ko‘rsatmoqda, kimdir esa vaqtini behuda o‘tkazish bilan ovora…

Bugun Seeds for the Future loyihasining 15 nafar g‘oliblarini taqdirlab, dasturning keyingi Qatar davlatida o‘tadigan bosqichiga muvaffaqiyatlar tiladik. Ushbu dasturda ishtirok etayotgan universitetlardagi minglab talabalar orasidan aynan bu yoshlarimiz shu yergacha yetib kelishgani, albatta, ular yuqori maqsad belgilab, o‘z ustilarida ishlab, natijaga harakat qilishlaridan darakdir. Shu bilan birgalikda, mamlakatimizda 9 chi yil amalga oshirilayotgan bu dasturga xafsala bilan harakat qilmagan talabalar ham talaygina…

Kuni kecha Davlatimiz Rahbari videoselektorda barchani aynan ta’limga e’tibor qaratishga chaqirdilar. Bu chaqiriqqa munosib javob sifatida barcha uzoqni ko‘zlagan kompaniyalar ham shu kabi korporativ ijtimoiy mas’uliyatlarini bajarish bo‘yicha harakatlariga aynan ta’limni qo‘llab-quvvatlashni inobatga olishlari muhim. Shundagina bizni yoshlarimiz yana-da yuqoriroq marralarga erishadilar.

Bu dastur uchun Huawei kompaniyasiga o‘z minnatdorchiligimizni bildirishimiz bilan birgalikda kelgusida ta’limga yana-da e’tiborini kuchaytirishini tilaymiz.
Bugun 2 ta yaxshi xabar: O‘zbekistonlik o‘quvchilar Xalqaro informatika olimpiadasida Ilk bora sovrindor bo‘lishlari bilan birga, ushbu Xalqaro olimpiada ilk bora O‘zbekistonda 2026 yilda bo‘lishi aniq bo‘ldi!

Prezidentimiz iqtidorli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash tizimini yaratganlarining natijalari mamlakatimizni dunyoda tanitishga yordam bermoqda. Informatika yo‘nalishida Xalqaro olimpiadaga tayyorlanishga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligiga ko‘maklashish maqsadida bu yil qo‘shma qaror qabul qilib hamkorlikni yo’lga qo’ygan edik, shunga yoshlarimizning bu g‘alabasidan Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarova bilan birgalikda juda xursand bo‘ldik

Hamyurtlarimiz Valijonov Dilyorbek va Xo‘jayev Dilshodbeklarni hamda ularning ustozlarini Xalqaro informatika olimpiadasida mamlakatimiz tarixidagi ilk bronza medallarini qo‘lga kiritganliklari bilan tabriklaymiz!

Shu bilan birgalikda O‘zbekiston delegatsiyasi 2026 yilda yurtimizda ushbu nufuzli olimpiadani o‘tkazish uchun arizani taqdimot qildi va Komissiya a'zolari IOI 2026 yilda O‘zbekistonda o‘tkazishni ma’qullaganini e’lon qildi.

Ushbu nufuzli olimpiadani ilk bor O‘zbekistonda 2026 yilda yuqori saviyada o‘tkazilishiga Raqamlashtirish vazirligi va IT Park Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi bilan bir jamoa bo’lib tayyorgarlik qilamiz nasib qilsa.
Yuqori daromad topadigan kasbga o’rganish uchun 50 ta grant imkoniyatidan foydalaning!

Davlatimiz Rahbarining ta’limga e’tibor qaratishga chorlashlariga munosib javob sifatida barcha uzoqni ko‘zlagan kompaniyalar korporativ ijtimoiy mas’uliyatlarini bajarish bo‘yicha harakatlarida aynan ta’limni qo‘llab-quvvatlashni inobatga olishlari muhimligini sezmoqdalar.

Bular orasida Beeline o’ziga hos o’rnak ko’rsatib Oʻzbekistonning iqtidorli yosh IT-mutaxassislarini qoʻllab-quvvatlashini e’lon qilganiga minnatdorchilik bildiramiz va boshqa kompaniyalarni ham ko'proq yoshlarimizni yuqori daromadli kasblarga tayyorlashga e'tibor qaratishlariga chaqiramiz.

Hujjatlarni qabul qilish 4-sentabrdan 22-sentabrgacha davom etadi.

‼️ Batafsil ma’lumot olish va ariza topshirish

@astrumuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча тасдиқланган мамлакатимизнинг 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида бизни соҳамиз учун белгиланган 2 та муҳим устувор вазифа: йиллик АйТи экспортини 5 млрд долларга етказиш ҳамда Электрон ҳукумат рейтингида дунёда ТОП 30 таликка чиқиш бўйича бугун Давлатимиз Раҳбарига амалий чоралар тақдимоти бўлди.

Стратегияда белгиланган ушбу амбициоз вазифаларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш осон бўлмаслиги аниқ, чунки глобал рақобат майдонида бошқа давлатлар ҳам бу йўналишда қаттиқ ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам соҳамизнинг барча вакиллари ушбу вазифаларни амалга оширишга барча куч ва ғайратларини сафарбар этишлари зарур бўлади.

Бу йўналишда қабул қилинган ва ишлаб чиқилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича алоҳида ёритиб борамиз.
HTML Embed Code:
2024/06/21 05:56:15
Back to Top