TG Telegram Group & Channel
Shokirjonov news | United States America (US)
Create: Update:

У куни Қашқадарёдаги юбилей тадбирига бориб келаётиб, 94 km/h тезлик билан радарга тушибман. Туғилган кунимга зўр совға бўлди.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қайси аҳоли пунктида радарга тушганим кўрсатилмаган. 4Р87 — Кўкдала–Қарши йўлининг 46-километрида қоида бузилгани кўрсатилган, холос.

Google Earth дастурини очдим. Кўкдала туман марказидан А-378 Самарқанд – Ғузор автомобил йўли айрилишидан бошлаб 46 км.ни линейкалаб ўлчадим — очиқ дала, аҳоли пункти эмас.

Қарши томондан Самарқандга қараб ҳам ўлчадим. Самарқанд автостанция олдидан бошлаб 46 км ўлчаганда, Бегламишсой қишлоғидан чиқиб кетилар экан. Яна дала. Агар йўлнинг бошланиши сал кейинроқ бошланса ҳам масофа дала томон сурилади.

Ман ўзим машинани анчайин қоидали ҳайдайман. Аҳоли пунктларида 70, шаҳарлардан 60 тезликдан оширмайман. Аҳоли пунктларига радарлар ўрнатилиши тарафдориман. Шу сабабли аҳоли пунктида 94 km/h тезликда ҳайдашим априори мумкин эмас. “Тушган” жойим аниқ дала бўлган.

Бу тарзда ҳайдовчиларни “қопқонга илинтириб”, бўлар бўлмасга жаримага тортишга эса мутлақо қаршиман.

Нега Қашқадарёда даланинг ўртасига радар ўрнатишган? (Радар юқоридан урганидан — у столбага ўрнатилган) Шу саволга жавоб берадиган одам борми ИИВда? Қашқадарёдаги ГАИлардан сўрамайман. Улар жавоб ҳам бермайди, жавоб беришни, маълумот очиқлашни ўзига эп ҳам кўрмайди.

Мен-ку, жаримани 50 фоизлик чегирма билан дарҳол тўлаб қўйдим. Шунчаки, журналистлик қизиққонлигим туфайли, мени “урган” радар далага нима учун ўрнатилганини билмоқчиман?

Бу протокол устидан эса аниқ судга шикоят аризаси киритаман. Тезлик бирлиги ҳамон хато ёзилмоқда. Аҳоли пункти кўрсатилмаган. Камида иккита ноаниқлик бор.

➡️ @shokirjonov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

Shokirjonov news

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)