TG Telegram Group Link
Channel: Шуҳрат Абдураҳмонов
Back to Bottom
Чекка қишлоқда замонавий маскан барпо этилди. Маданият қишлоғидаги истироҳат боғи қайта барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда вилоятимиздаги кўплаб долзарб масалалар кўриб чиқилмоқда. Энг асосий масала сифатида миграцияда меҳнат қилаётган фуқаролар билан ишлашни кучайтириш илгари сурилмоқда.

Жумладан, ҳозирда МФЙ расмийлари томонидан маҳалладаги ҳар бир меҳнат мухожири хонадонидаги вазият ўрганилмоқда. Чет давлатдаги оила аъзоси билан боғланиб, унинг иш фаолияти, меҳнат шароитлари, маоши бўйича маълумотлар аниқланмоқда.

Ушбу ҳолатлар қониқарли бўлмаган тақдирда юртдошимизни халқаро ҳамкорлик асосида чет давлатда бошқа қонуний тартибдаги иш жойига кўчириш, юртимизга қайтариш орқали иш билан таъминлаш ёки тадбиркорликка жалб этиш орқали қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.

Мазкур масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари ҳамда МФЙ раисларига вазифалар белгилаб берилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ҳар куни фуқаролар қабули ўтказилади
••••••••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эндиликда Андижон вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоалари ўзига хос ташаббусни илгари сурдилар.

Унга кўра барча шаҳар ва туманларда бугун, 3 июнь санасидан бошлаб (дам олиш кунларидан ташқари) ҳар куни хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарларининг қабули ўтказилади.

Қабул жараёнлари 17:00 да бошланади ва барча опа-сингиллар билан халқчил шаклда мулоқотда бўлишни мақсад қилади.

Барча хотин-қизлар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар ва туманларда ушбу қабулларга ташриф буюришлари мумкин.

Маълумот учун, ҳудудлардаги қабул манзиллари ҳар бир ҳокимликнинг матбуот хизмати саҳифаларида эълон қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарининг қабул жараёни Андижондаги ёшлар маркази биносида ўтказилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
HTML Embed Code:
2024/06/03 15:32:59
Back to Top