Channel: Rost24 | Расмий канал
⚡️ Тиббиётимиз ўз оёғи билан борган одамларни ўлдиришга ихтисослашганми?
Давлат тиббиёт ташкилотларида ходимлар ойлиги пастлиги, шу сабаб кўп кадрлар хусусий секторга ишга ўтиб кетаётгани бўйича ҳам эътирозлар билдирилган эди. Бундан ташқари, энг кўп коррупциявий ҳолатлар соғлиқни сақлаш тизимида кузатилган.
Бу ҳолатга президент коррупция мавзуси бўйича ўтказилган йиғилишда эътироз билдирганидан сўнг Антикоррупция раҳбари "тепа"даги муаммоларни четга суриб, майда коррупция ҳолатларини ўрганишга киришиб кетганига ҳам қисман гувоҳи бўлдик.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2162
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

✅️#Рост_ҳикматлар
Ҳар сабрнинг охири зафар,
ҳар аччиқнинг кетидан шакар.
✍️ Жалолиддин Румий
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
Ҳар сабрнинг охири зафар,
ҳар аччиқнинг кетидан шакар.
✍️ Жалолиддин Румий
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
⚡️«Ўзатом» конференцияга 5,9 миллиард сўм сарфлади
Конференция 2024 йил 5 декабрь куни ўтган бўлиб, унинг ташкил этилиши давлат бюджетига 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағга тушган. 1,9 миллиард сўм “Samarkand Touristic Centre” МЧЖга сарфланган.
Келтирилишича, “Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмедхўжаев 4,9 миллион сўмлик хонада турган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2163
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Конференция 2024 йил 5 декабрь куни ўтган бўлиб, унинг ташкил этилиши давлат бюджетига 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағга тушган. 1,9 миллиард сўм “Samarkand Touristic Centre” МЧЖга сарфланган.
Келтирилишича, “Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмедхўжаев 4,9 миллион сўмлик хонада турган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2163
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентнинг икки тумани йўлларини таъмирлаш учун 8 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 8 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг 2025 йил 7 апрелдаги қарорида қайд этилган.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармасига – 4 млрд 233,7 млн сўм, Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармасига – 3,8 млрд сўм маблағ ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳридаги йўлларни таъмирлаш учун 12 млрд сўм маблағ ажратилган эди.

⚡️ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанча?
Ўзбекистон Марказий банкининг олтин-валюта захиралари 2,9 млрд долларга ошиб, рекорд даража — 47,85 млрд долларга етгани маълум қилинди.
Марказий банк эълон қилган ҳисоботда 2025 йил март ойи якунларига кўра, чет эл валютасидаги захиралар 9,5 млрд доллардан 10,4 млрд долларгача ошди. Регуляторнинг халқаро қимматли қоғозлардаги активлари ҳам 202,5 млн доллардан 203,1 млн долларгача кўпайди.
Олтиннинг захиралардаги қиймати 34,9 млрд доллардан 36,9 млрд долларгача кўтарилган бўлса-да, унинг жисмоний ҳажми 12,2 млн дан 11,8 млн троя унсиясигача камайди. Март ойида олтин нархлари 9,6 фоизга ўсиб, ой охирида 1 троя унсияси учун 3,120 долларга етди. Март ойида олтин нархи 9,2 фоизга ошди: 2857,78 доллардан 3120,93 долларгача.
Бу 2013 йилдан буён бутун давр учун рекорд кўрсаткич.

⚡️ Амалдорлар Президент қарорига ҳам қарамасдан “Матбуотчилар уйи”ни сотмоқда
Бир замонлар Шароф Рашидов ижодкорлар учун махсус қуриб берган “Матбуотчилар уйи” пойтахтнинг марказида жойлашгани боис ҳамон амалдорларга тинчлик бермаяпти. Тошкент шаҳрининг энг қиммат ҳудудида жойлашган “Матбуотчилар уйи”ни 2022 йилгача бир неча бор сотишга уринишлар бўлди.
Ҳар сафар ижодкорларнинг “дод-войи” билан сақлаб қолинаётган эди. Охирги марта Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов “Матбуотчилар уйи” сотилишдан тўхтатилгани ҳақида баёнот ҳам берган. Ҳаттоки 2021 йилнинг 21 декабрь санасида ушбу қиммат бино олдида Ш.Асадов бир гуруҳ ижодкорлар билан расмга ҳам тушиб, бу санани тарихга муҳрлагани кўпчиликка маълум.
2022 йилнинг ўрталарида “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси Президентининг қарорида ҳам “Матбуотчилар уйи” сотилмаслиги айтиб ўтилган.
Мазкур қарорнинг 12-бандида “Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин”, дея тушунарли сўзлар билан ёзиб қўйилган.
13-бандда эса, 2023-2024 йилларда “Матбуотчилар уйи” ва унинг атрофида замонавий медиа шаҳарча ташкил этиш белгиланган.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимлигига, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигига юклатилган эди (вазирликлар номлари ҳозирда ўзгарган).
Аммо, гувоҳи бўлганингиздек, топшириқ бажарилмади. Аксинча, “Матбуотчилар уйи”ни барибир сотиш ва сотиб олиш ҳаракатлари тўхтагани йўқ.

⚡️ 2024 йил учун энг коррупциялашган давлат органлари рейтинги эълон қилинди
Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши”, 53 та ташкилот “қониқарли” ва 9 та ташкилот “қониқарсиз” тоифага ажратилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2164
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши”, 53 та ташкилот “қониқарли” ва 9 та ташкилот “қониқарсиз” тоифага ажратилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2164
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда янги пиёзнинг нархи ўтган йилгидан 10 баробар қиммат бўлди
VESAGRO консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмонов нархлар ошишининг асосий сабабини эртаки кузги пиёз экиладиган майдонларнинг тахминан 30−40 фоизга қисқарганлиги билан изоҳлади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2165
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
VESAGRO консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмонов нархлар ошишининг асосий сабабини эртаки кузги пиёз экиладиган майдонларнинг тахминан 30−40 фоизга қисқарганлиги билан изоҳлади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2165
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ҳоким ёрдамчиси ва унинг қизи катта миқдордаги кредитни талон-торож қилган
Наманган туманида ҳоким ёрдамчиси қизининг номига МЧЖ ташкил этиб, жамиятни норасмий бошқариб келгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, “Умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш” ва “Автомойка жиҳозлари” сотиб олиш учун ажратилган 350 млн сўм кредит маблағи “Бизнес режа”га мувофиқ ишлатилмасдан, бошка МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказилган. У ердан жиҳозлар етказилгандан сўнг, уларни номаълум шахсларга сотиб юборган. Кредит қарзи эса қопланмаган.
Якуний суд ҳукмига кўра, ҳоким ёрдамчисига ишлаган иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

⚡️Давактив агентлиги “Матбуот уйи” масаласида расмий муносабат билдирди
Аввалроқ “Матбуотчилар уйи”нинг сотуви бўйича хабар эълон қилган эдик. Хабарга Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этишлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари чиндан ҳам ЎзАга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.
Қарор билан ЎзАга тегишли “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда “Матбуот уйи” биносида демонтаж ишлари якунига етиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларининг сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади, дейилади хабарда.

⚡️1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Президент топшириғига биноан, 2025 йил 1 майдан бошлаб 201 кВт/соатдан 500 кВт/соатгача бўлган электр энергияси учун нарх 900 сўм эмас, 800 сўм этиб белгиланади. Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорида келтирилган.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу қарор мавжуд тарифларга аҳоли учун енгиллик яратиш мақсадида киритилган ўзгаришларни ўз ичига олади.
Масалан, бир ойда ўртача 500 кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қиладиган хонадон аввал 360 минг сўм тўлар эди (200 кВт учун 90 минг сўм, 300 кВт учун 270 минг сўм). Энди ҳам тўлов миқдори ўзгармайди, аммо тарифлар бошқача тақсимланади: 200 кВт учун 120 минг сўм, 300 кВт учун эса 240 минг сўм.
Шунингдек, янги тартибга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасига қараб, 10 фоиздан ошмаган миқдорда индекслаш орқали қайта кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент электр энергияси бўйича тарифлар нархини ўзгартиришни 1 апрелдан 1 майгача кечиктириш топшириғини берган эди.

⚡️Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспорти икки бараварга ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь-февраль ойларида соф газ экспорт қилувчи давлатга айланди.
Келтирилишича, йил бошидан буён Хитойга газ экспорти икки бараварга ошиб, 42 миллион долларни ташкил этган. Хусусан, январь ойида Хитойга 21,8 миллион доллар (2024 йил январига нисбатан 9 фоизга ўсган), февралда эса 20,2 миллион доллар (ўсиш уч баробар) қийматида газ етказиб берилган.
Бироқ, Миллий статистика қўмитаси маълумотлари Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларидан кескин фарқ қилади. Унга кўра, январь-февралда Ўзбекистон 49,4 миллион долларлик газ экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу кўрсаткичидан 13,85 фоизга камлиги айтилмоқда.
Бундан ташқари, Хитой божхонаси Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг ойлик ҳажми январдаги 26,1 миллион доллардан (йилнинг шу даврига нисбатан 32,6 фоизга пасайиш) февраль ойида 23,3 миллион долларгача (ўсиш 25,2 фоиз) камайгани ҳақида хабар берган.
Россия Хитойга газ экспорти бўйича етакчи ўринни эгаллаб, жорий йилнинг дастлабки икки ойида 1,75 миллиард долларлик яшил ёқилғи етказиб берди. Туркманистон 1,38 миллиард доллар билан кутилмаганда иккинчи ўринга тушиб кетди. Ундан кейинги ўринларда Мьянма (277,1 миллион доллар), Қозоғистон (170,2 миллион доллар), шунингдек АҚШ ва Италия бормоқда.

⚡️Энди OpenAI ҳам Ўзбекистонда солиқ тўлайди
Америкалик сунъий интеллект компанияси OpenAI Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.
2025 йил 8 апрель куни ChatGPT яратувчиси Солиқ қўмитасининг электрон хизматлар платформасида ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.
Шу тариқа, Ўзбекистонда расмий солиқ тўловчи хорижий интернет-компаниялар сони 67 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, OpenAI — сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган компания бўлиб, унинг энг машҳур маҳсулоти ChatGPT ҳисобланади. Ушбу чат-бот фойдаланувчиларга саволларга жавоб бериш, матн ёзиш, таржима қилиш, код ёзишда ёрдам бериш каби турли функцияларни таклиф этади.
Шунингдек, ChatGPT бир неча ойдан бери Ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан энг кўп юклаб олинган иловалар қаторида бўлиб турибди.

⚡️Кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаяпти — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.
Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.
Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.
Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди.

⚡️Мирзиёев Чортоқ тумани ҳокимини қаттиқ танқид қилди
Туризм қўмитаси ҳокимликлар билан биргаликда 36 та туман ва шаҳарни этно, гастрономик, тиббий, экстремал, маданий-тарихий, зиёрат, қишки ва агротуризм асосида ривожлантириш бўйича катта дастур тасдиқлайди.
"Чортоқ ўзининг шифобахш сувлари билан машҳур бўлса-да, туман ҳокими янги лойиҳа қилиш уёқда турсин, бор санаторияларга ҳам хорижий сайёҳ олиб кела олмаяпти" — президент.
Мўйноқда ҳар йили ўтадиган “Стихия” мусиқа фестивалига келган сайёҳларни кўпроқ олиб қолиш учун янги ташаббуслар кераклиги таъкидланди.
Бирорта чегара пунктида юртимиз туризм салоҳиятини кўрсатадиган “туризм бурчаги” ташкил этилмагани таъкидланди.
"Аҳолимиз ўртасида тоғли ҳудудларга пиёда чиқиш (трекинг) оммалашмоқда. Лекин, турфирмалар бундай сайёҳлик маршрутига рухсат олишга 2-3 ой сарфлаяпти",
- деди Президент.
Мутасаддиларга рухсатномани Ягона интерактив портал орқали 10 кунда беришни жорий қилиш топширилди.

⚡️Барча тарихий обидаларга кириш имконини берувчи “ягона туристик карта” жорий қилинади
Ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўплиги таъкидланди. Шу сабабли ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни, деб эълон қилинади.
Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.
Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.
—Маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишда кўмак сифатида шу йилнинг ўзида 400 та объект тадбиркорларга ижарага берилади.
Барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди.
—Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.
Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганига бир йилдан ошди. Лекин соҳа мутасаддиларида ҳам, ҳокимларда ҳам 3 та давлатдан ўтган бу тарихий йўналиш салоҳиятидан фойдаланиш бўйича бирорта таклиф йўқлиги танқид қилинди. Масъулларга бу йўналишда янги туризм маршрутини ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш топширилди.
Шунингдек, эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

⚡️Ўзбекистон ва АҚШ фойдали қазилмалар ва туризм соҳасида муҳим битимлар имзолади
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар, туризм ва озиқ-овқат саноати соҳаларида янги битимлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Вазир Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб, йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди. Учрашувларда АҚШ компанияларига Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари тақдим этилди.
Натижада, фойдали қазилмаларни қидириш, HPGR технологиялари асосида майдалаш комплекслари қуриш, инновацион ечимлар ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, туризм соҳасида янги меҳмонхоналар қуриш бўйича ҳам аниқ лойиҳалар ва муддатлар келишиб олинди.
"Эришилган келишувлар тегишли битимлар билан ҳужжатлаштирилди. Ҳар бир лойиҳа бўйича масъул менежер тайинланди", дейилади расмий баёнотда.

HTML Embed Code: