TG Telegram Group Link
Channel: Rais Buva
Back to Bottom
Rais Buva
Байрам тугади ҳурматлилар! Ўтган куни барча катта-ю кичик амалдорлар устоз ва мураббийларни байрами билан ётволиб табриклашди. Лекин ўқитувчиларга (ақалли йилда бир марта бўлсада) касб байрамида ойлиги тушириб берилмади. Пулсиз байрам байрам бўлармиди?! …
Бечора ўқитувчи, энди ўз пешона тери билан ишлаб топган ойлигини олиш учун водоканални, электросетни, райгазни ишиниям қилиши керак...

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз.
...ҳа, ўзини ойлигини ололмаяпти-ю...?!

@RaisBuva
Охирги пайтлар заправкаларда яна узун навбатлар юзага келди, Газни қисиб-қисиб охири нархларни ошириб олишди. Бензин ҳам шу...
Бизни юртга теккан азалий касаллик (иқтисодий махинация) аввал қисиб кейин оширади.

Авваллари беъмаза чолларни "Кўзни қисган бой бўлур" деган гапи бўларди. Мен сира ишонмасдим бунга, ахир қандай қилиб бирор жойни қисиб бой бўлиш мумкин деб. Локигин рост айтишганакан қурғурлар, мана: Метанчилар, бензинчилар қисиб-қисиб бой бўбкетишяпти-ю...

(Фото: Улуғбек Абдураҳим).

@RaisBuva
Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ йўловчи поездлари чипта нархлари 50% "Афросиёб" чипталари эса 100% ошириларкан...

"Ҳаммасига кулиб қўйдим" рукнидан.

@RaisBuva
Rais Buva
Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ йўловчи поездлари чипта нархлари 50% "Афросиёб" чипталари эса 100% ошириларкан... "Ҳаммасига кулиб қўйдим" рукнидан. @RaisBuva
Майли ана 10% ёки 20% ошир, э бор ана 30% ошир эди... Ҳа номард, 100% (2 баравар) ҳам оширасанми? - дейдиган одам йўқда.

Темир йўллари каттаконлари, ўзиям ғирт "ҳалигиндақа" экансизлар...

@RaisBuva
Миндеее ўйлаб қараса, буёғига вилоятларга бориш-келишда (жичча қўшиб) самолётда кетган яхшироғўппопти ўзи...

Зато йўлда тезликни чекловчи радарлар йўқ заправкада навбатда ёки перевалда пробкада қобкетишлар деган нарсалар бўмайди. Манзилгаям 1 соатда етволасан. Масаланда...

Арзонроқ чипталарни эса Aviasales'дан топиш мумкин. Мисол (24 октябрь) Тошкентдан - Самарқандга учиш: 168 339 сўм. Шу куни Тошкентдан - Наманганга учиш: 168 339 сўм. Сайтга кириб керакли ҳудуд ва санани танлаб бошқа йўналишдаги билетларни ҳам арзонроғини топиш мумкин.

Вебсайт: aviasales.uz
Хоп яхши, уни-буни қўйинглар. Ким машина излаётуди? Ҳолати жуда яхшиякан, фақат жичча дарахтга тегиб кетганакан.

P.S. Балки ичига ўтмагандир...

@RaisBuva
Радаристон. #шафёрқадриучун
Ҳаракатланадиган радарлар кўринмаган.
(Скрин: Даврон).

@RaisBuva
Тошкент ва Абу-Даби пиёдалари. Тугади.
(Видео: Alexis S).

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунақа "крутой" ҳодимлар ЙПХ, ЙҲХ тизимига қандай кебқолади?
(© Абдумаликович).

@RaisBuva
Rais Buva
Бунақа "крутой" ҳодимлар ЙПХ, ЙҲХ тизимига қандай кебқолади? (© Абдумаликович). @RaisBuva
Бу эски видео-ку, ҳозир бу ҳодим кўтарилиб кетган бўлса керак - деб ёзипти айрим ғаламислар...

@RaisBuva
Минча диққатўласлар-а вей. Ҳа у машиналар машинафурушларники, оддий халқники эмас. Сизларни машинанглар кейинги йил ҳайитдан кейин чиқади, насибўса...

@RaisBuva
1 миллиарддан ошиқроқ бюджет пулига (одамларга фойдасиз) 2та сайт.

Бу хабар чиққанига 1 ҳафта бўлади. Кимдир Коррупцияга қарши курашиш ташкилотини уйғотиб юборсин?! Унгачўр биз маззақиб ашулла эшитиб турамиз:

Кундан кун чирой очар дил нақши,
Ҳаётни куйлаб бўлдим мен бахши,
Ҳар ёнга боқиб, қиламиз шукр,
Кўз тегмасин-кўз, кундан кун яхши!

Дунёлар кўрди - бўйларимизни,
Рўёбга чиққан - ўйларимизни,
Адоғи йўқдир - тўйларимизни,
Кўз тегмасин - кўз, кундан кун яхши!

@RaisBuva
Нима бўлсаям қонуний, ишончли бўлсин деб эринмай шошқатор пунктларни ҳам териб чиқишипти, уятсизлар.

Телеграм ё инстаграмда текинга жойлаб қўйса бўладиган ёки ҳеч бўмаганда вазирлик сайтига битта қўшимча меню, панель қўшиш билан текинга битадиган шу нарсани деб бюджет (халқ пули)дан шунча (ярим миллиард) пул сарфлаш...

Одамда озгина номус бўлиши керак!

@RaisBuva
Rais Buva
Нима бўлсаям қонуний, ишончли бўлсин деб эринмай шошқатор пунктларни ҳам териб чиқишипти, уятсизлар. Телеграм ё инстаграмда текинга жойлаб қўйса бўладиган ёки ҳеч бўмаганда вазирлик сайтига битта қўшимча меню, панель қўшиш билан текинга битадиган шу нарсани…
2-3 млн сўм (150-200$)га визитка сайт қиб юрган вебдастурчилар борми? Қадрингларни билинглар, норм соққа керак бўлса маданият вазирлигига чопинглар тез:

1
. (30 млн) Қанақа паспорт ва концепт? Сайт ясовчи берилган ТЗга қараб маълумотларни ўзи жойлаб чиқади.

1.2). (40 млн) ТЗни тайёрлашга шунча пул? Сайт қилувчи буюртмачи талабига қараб ўзи вариантлар кўрсатади.

1.3). (10 млн) Киберхавфсизлик? 10та артс биографияси жойланган сайтни взлом қилиш қайси шўринг қурғур ҳакерга керак?

2. (85 млн) Яна қанақа архитектура, бу буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки бу сайтмас - дачами?.

3. (60 млн) Дизайн сайт ишлаб бериш буюртмаси ичида бўлади.

4. (165 млн) WTF? Сайт қилиш деганда нимани тушунасизлар ўзи? (Нон ёпиш учун алоҳида пул, ҳамир зуваласини қўлда тандир ичига ёпиштириш учун ҳам алоҳида пулми?).

5. (8 млн) У қанақа супер мураккаб сайт бўладики, фойдаланишдан олдин видео кўриб чиқилса?

6. (12 млн) Маълумотларни киритиш буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки матн мармар тошига ўйиб ёзиладими?

7. (18 млн) Созлаш ва жойлаш буюртма ичидаги вазифа.

8. (60 млн) Яна бир марта WTF!? Қанақа интеграция - нима у сайт банкники бўладими ё бирор маркетплейсники? Э бор ана, уям буюртма ичидаги вазифа...

@RaisBuva
Сизга яна нима керак? Самолёт, трактор, эксковатор кереймасми? Самосвал-чи? Балки асфальт қиладиган мошина керейдур...? ©

— Сайт анатомияси, антропологияси, археологияси ва стратосферасини ишлаб чиқиш - 80 млн;
— Сайтни хостелга пропискага қўйиш - 70 млн;
— Сайтни ёмон кўзлардан асраш учун кинначига - 50 млн;
— Маҳалладан справка - 40 млн;
— Сайтни бало-қазолардан суғурта қилиш - 20 млн;
— Қачонлардир сайт ишламай қолса, уни кўмиш учун гўрковга - 15 млн сўм... Пааақ!!!

@RaisBuva
Rais Buva
Сизга яна нима керак? Самолёт, трактор, эксковатор кереймасми? Самосвал-чи? Балки асфальт қиладиган мошина керейдур...? © — Сайт анатомияси, антропологияси, археологияси ва стратосферасини ишлаб чиқиш - 80 млн; — Сайтни хостелга пропискага қўйиш - 70 млн;…
Сизларни билмадим-у, лекин шахсан мен солиқ тўловчи сифатида бу каби бюджет исрофгарчиликларига қаршиман!

Одамлар туман поликлиникасига УЗИ аппарат олиш учун ёки қишлоғидаги мактабига хожатхона қурдириш учун ҳам опен-бюджетда сарғайиб овоз йиғиб юрган пайтда, айрим вазирлар миллиардларни кераксиз ишларга сарфлаб юриши бу бюджетни совуриш дейилади.

Юқоридаги (миллат учун сув ва ҳаводек зарур бўлган, 10 та артист биографияси ҳақидаги) сайтни 20-30 млн, э бор ана 50 млн сўмга қилса бўлади. (Агар ишонмаса менга алоқага чиқсин - ўзим колхозда эълон жойлаб, кўплаб талабгор топиб бераман). Э керак бўлса, хатто текингаям қибберувчилар топилади.

Нега тўсатдан ушбу сайт керак бўлиб қолди? Харажатларни ким хисоблаб чиқди Бюртма тендерга қўйилганми? Бажарувчи ким...? Хуллас Маданият вазирлиги ушбу ҳолат бўйича оммага батафсил изоҳ бериши шарт! Буни тегишли ташкилотлар албатта ўрганиб чиқишлари даркор!

P.S. Ёки бу мавзуда ҳам чуқурлашмайлик"ми?

@RaisBuva
Riding high when I was king! ©

Андижон давлат университети лаққалари майдалашиб ўтирмасдан, бирйўла 39,3 млрд сўмни энасини кўрсатворишипти...

Бундан 5,1 млрд сўм (8/1 қисми) ундирилиши таъминланипти. Тугади.

@RaisBuva
HTML Embed Code:
2024/04/26 03:43:44
Back to Top