TG Telegram Group Link
Channel: Rasul Kusherbayev
Back to Bottom
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган.

Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд ҳужжатисиз норасмий тақиқ ва 15 суткалик инсон қадри

Икки нафар фуқаро томонидан калтакланиб, якунида ўзи айбдор бўлиб чиқаётган собиқ депутат, фаол Жахонгир Тўлаганов, Сергели тумани ИИБда тезкор вакиллар унга қўпол муомилада бўлишиб, 15 суткага қамаш билан тахдид қилишганини билдирмоқда.

Афсуски ИИБ ходимларининг аксар 15 суткалик ишларни суд нотариусдек тасдиқлаб бериши оқибатида айрим ИИБ ходимлари ўзларини "Фиръавн"дек ҳис қилишига олиб келмоқда.

Бу тўлиқ суд тизимининг айби. Агар улар ҳар бир ҳолатни ҳақиқий судъя каби текшириб, холис қарор қабул қилишганида инсон ҳуқуқлари бунақа ер бўлмасди.

Юқоридаги видеодан хулосалар:

Биринчи, ИИБга суд санкция бермаса-да, шахсга норасмий таъқиқ қўйиш ваколати берилган экан. Буни ИИВ изоҳлаши керак.

Иккинчи, Сергели тумани ИИБда фуқаронинг ўз ҳуқуқини талаб қилиши 15 сутка қамоққа кетиш билан баробар;

Учинчи, ИИБга чақирганда доим телефони бор адвокат билан бориш зарур. Айниқса, Сергели туман ИИБга;

Тўртинчи, инсон қадри...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from bakiroo
Учинчи имконият

Кечаги йиғилишда январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келгани, йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинаётгани айтилди.

Худди шу каби жараёнлар янги даврда 2020 йил падемия даврида, кейин 2022 йил баҳорида уруш бошлангач кузатилган эди. Ўтган икки сафар ҳам вазият барқарорлашгач, меҳнат мигрантларимизнинг шимолга қараб йўл олиши яна давом этаверган эди. Гўёки шу билан муаммо ҳам сўрилиб кетгандек эди.

Бу сафар қандай бўлади. Меҳнат миграциясининг бир неча ўн йиллик концентрациялашган вектори узил-кесил ўзгарадими? Муаммо ўлароқ кўрилаётган ҳолат аслида бизга берилаётган навбатдаги имконият экани тушуниб етиладими?

Қайтган ва яна қайтадиган мигрантларимизнинг қанчасига Давлат раҳбари алоҳида урғу берган тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси имконли соғлом давлатларга йўл очилади? Визасиз режимни кенгайтириш ва осонлаштириш бўйича қандай режалар бор? Бизнинг шимолдан узоқроқ бўлишимизни самимий истовчи давлатлар бизга бу борада қандай ёрдам кўрсата олишади?

Давлат ишчи ўринлари ярата олмаслиги ва яратмаслиги кераклиги тушуниб етилдими? Асосий ишчи ўринларини яратаётган кичик бизнесга, эркин тадбиркорликка босимлар ортмайдими? (кўпчиликда шундай хавотирлар бор). Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйилмайдими?
"Activist" қайтадими?

Подкастимизнинг бу галги меҳмони "Activist" лойиҳасининг асосчиси, жаоатчилик фаоли Хожиакбар Носиров бўлди.

Хожиакбар билан унинг фаолияти давомидаги таҳдидлар, "Activist" лойиҳасининг ёпилиши, суд жараёнлари ва келгусидаги режалар ҳақида сухбатлашдик.

Унинг ҳудудларни ривожлантириш, истеъмолчилик маданиятини оширишга оид фикрлари кўпчиликка қизиқ бўлади, деб ўйламайман.

Кўринг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг: 👇🏻👇🏻👇🏻

https://youtu.be/razQVEfYj9o?si=flIzUwyRPa8l7qO9
Forwarded from ШАВКАТ ЗУЛФИҚОР (Mohira Toʻxtaoxunova)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Зулфиқор & Расул Кушербаев билан биргаликда ♻️ бошлаган ҳайрли ишни тугатишда сиз ҳам шерик бўлинг 👥 Эҳсон қилиб бешта оиланинг уйига табассум олиб киринг 😊 Қуидаги карта рақамларига 💳 ўз ҳиссангизни қўшинг ва видеони тарқатишда фаол бўлинг 👍

💳 UZCARD: 5614682123489181
💳 UZCARD: 5614681815496330
💳 VISA: 4023060216235894
👉 Россиядагилар учун
☎️ +998 94-434-88-86
🏦 HAMKORBANK 👆
👤 SHAVKATBEK ZULPUKAROV

👤 АДМИН: +998 50-074-66-64


👉 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
       👇    ↔️       👇      ↔️    👇
🌐Telegram | 🌐Instagram | 🌐Facebook
🖥You Tube | 🌐 | Tik Tok

        
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

☝️Ҳурматли "ўпкаси йўқ" ҳайдовчилар: ўзингиздан "бировни" ясаб олманг, қоидаларга ва инспекторнинг қонуний талабларига бўсунинг, х... қилманг!

👉 @r_kusherbayev
Ўқитувчиларимиз кутаётган қарор лойиҳаси

Кўплаб ўқитувчи ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқибди.

Муҳокамага қўйилган ушбу янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани эски лойиҳадан фарқли равишда бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун "B+" даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса "C" даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Маълумот учун, эски лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан РАШ модели бўйича "А" ва "А+" даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса "С+" ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.

Киринг, кўринг ва ўз таклифларингизни билдиринг! 👇👇👇

https://regulation.gov.uz/oz/d/98472
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан қўйилади?

👉 @r_kusherbayev
❗️Битирувчиларнинг «Битирув оқшомлари»ни ўтказиши ва пул йиғиши тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари:

жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

☑️ «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, назорат имтиҳонлари ва давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи, битирувчи ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр қилиш;

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

👉 @r_kusherbayev
Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда

13−14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда 30 дан зиёд мамлакат ва хорижий ташкилотларнинг 400 нафарга яқин вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби ўринбосари, "БМТ аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг қатнашмоқда.

Тадбирнинг 13 май куни очилиш маросимида нутқ сўзлаган Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда аёллар ҳаёти ва фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар, жумладан хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ўзбекистонликлар турмушида қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилаётганини билдирди.

Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллади.

👉 @r_kusherbayev
Кимлар синфдан синфга ўқишга қолдирилади?

"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга асосан, йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Битирувчилар ва уларнинг ота-онаси буни билиб қўйишлари керак!

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўроз уруштириш ўйини уюштирган шахс қамоққа олинди

Фарғона вилояти ИИБ, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамкорликда Фарғона туманида махсус майдонда хўроз уруштириш ўйини ташкил қилган шахсни қўлга олишибди.

Тадбир давомида 2 дона хўроз ва 80 минг сўм пул далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

Хавотирлиси, далил сифатидаги хўрозлар судгача ўлиб қолишмаса бўлди.

Видеотасвирларга қараганда катта махсус гуруҳ томонидан катта жиноятга чек қўйилган.

☝️Дарвоқе, хўрозлардан фарқли равишда махсус аренада одам уруштиришни ташкил этиш қонунан тақиқланмаган.

👉 @r_kusherbayev
HTML Embed Code:
2024/05/14 19:38:33
Back to Top