TG Telegram Group & Channel
QASHQADARYO.UZ | RASMIY | United States America (US)
Create: Update:

Муротжон Азимов Хитойнинг “SUS Environment“ компанияси раисини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг “SUS Environment“ компанияси раиси Цзишен Лонг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу компаниянинг чиқиндиларни қайта ишлаш ва электроэнергия олиш бўйича лойиҳалари бутун дунёда қўлланилиб келинмоқда. Ходимлари сони 3500 нафарни ташкил этади.

Компания тез орада Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2 та "WTE" (Waste to Energy) пилот лойиҳаларини амалга ошириб, ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш, ҳам табиятга чиқиндиларни зарарини камайтиришни режалаштирган. Бу борада вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам Хитой давлатига ташрифи давомида музокаралар олиб борган эди.

Мулоқот давомида Муротжон Азимов ушбу компания билан ҳамкорликда чиқиндини сифатли қайта ишлаш тизимини жорий этиш орқали экологик назорат стандартларини ўрнатиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш йўналишиларида инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.

Шу ернинг ўзида томонлар ўртага ташланган масалаларни биргаликда ҳал этишлари учун англашув меморандумига ҳам имзо чекишди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

>>Click here to continue<<

QASHQADARYO.UZ | RASMIY

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)