TG Telegram Group Link
Channel: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Back to Bottom
🩺Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Унда Ингичка қўрғончасида жойлашган “Абдулла қаххор”, “Каттақўрғон”, “Ислом Шоир”, “Нуробод” ва “Усмон Носир” МФЙ аҳолиси қамраб олинди.

Тадбирда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Адлия бошқармасининг ДХМ томонидан мобил хизматлари, Вилоят бандлик бошқармасини бўш иш ўринлар ярмаркаси, Касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Мономарказ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Ташқи меҳнат мигратцияси вилоят бўлимлари иштирок этишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Омбудсман ҳафта ичида

🟡13.05.2024 Наманган вилоятидаги колонияга мониторинг ташрифи амалга оширилди ва маҳкумлар фикрлари ўрганилди

🟡14.05.2024 Омбудсман бошчилигида Жиззахдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

🟡14.05.2024 Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув

🟡15.05.2024 Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

🟡15.05.2024 Ўзбекистон ва Малайзия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

🟡17.05.2024 Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди

🟡18.05.2024 Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди

🟡18.05.2024 Мурувват уйида яшовчи руҳий носоғлом аёлни мазах қилингани ҳолати ўрганилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#brifing

‼️‼️‼️‼️‼️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига бағишланган БРИФИНГ

2024 йил 3 ойи давомида Омбудсман томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириш белгиланган маблағлар 299,4 млн.сўмни ташкил этди. Шундан, салкам 86 млн сўм фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид.

Фуқароларнинг қарздорлиги, соғлиғига етказилган зарарлар, моддий ва маънавий зарарлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар оқибатида юзага келган ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида жами 85 млн 310 минг сўмдан ортиқ маблағлар мурожаатчилар фойдасига ундирилган.

Омбудсман мурожаатига асосан, хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 52 млн сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан бош тортган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилган.

Фуқароларга 5 млн 805 минг сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўланиши таъминланди. 7 нафар фуқаро ишга тикланди, 4 нафари иш билан таъминланди, 2 нафар шахснинг иш жойи сақланди. 5 та ҳолатда иш берувчини ходимга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари бартараф этилди.

2 та ҳолатда жиноят иши кўзғатишни рад этиш ҳақида ИИБ терговчилари томонидан қабул қилинган қарорлар прокуратура органлари томонидан бекор қилинган.

2 та ҳолатда оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Омбудсман мурожаатига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 9 нафар масъул ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган, 3 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish
___

⚡️Брифинг Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (Омбудсмана) по итогам рассмотрения обращений граждан за 1 квартал 2024 года

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/05/21 12:06:50
Back to Top