TG Telegram Group & Channel
Namangan24 | Расмий канал | United States America (US)
Create: Update:

#BONG
#XALQ_OVOZI

🕌 Маданий мерос масканларининг эгаси борми?

Мен танбеҳни ўзимдан, танқидни туғилган шаҳримдан бошлайман. Сиз ҳам жим турманг, чунки бу замин ва ундаги ҳар бир тарихий ва маданий мерос ўзимизники.

Халқаро ижодий дастуримиз юқори пардаларда давом этаркан, Наманганда Машрабни, Усмонни ахтардим. Ҳайкал ўз йўлига, қани музей, қани тарих, қани мерос? Хорижлик ижод аҳлига кўрсатадиган нимамиз бор?!

“Олтин мерос” биноси ҳудудини милиция ва ўт ўчирувчилар эгаллабди. Хоналар ёпиқ, деразалар синган, кириш йўли тўсилган! Қўлёзмалар қани? Тарихий ашъёлар қайга кетди?

Ўн метр наридаги Машраб кинотеатри ҳожатхонага айланган!

Мулла Қирғиз мадрасаси ҳувиллаган, маъмурлар бизни кўриб қочиб кетдими? Маданий мерос, маданият бошқармаси, ҳокимият, уят эмасми? Ҳеч йўқ телефонни кўтаринглар!

Маданий, тарихий, адабий меросимиз фақат бу ерда эмас, бошқа шаҳар ва қишлоқларда ҳам тобора эътибордан четда қолмоқда! Уялинглар, жаноблар!

📝 Аъзамжон Обидов

🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24

>>Click here to continue<<

Namangan24 | Расмий канал

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)

Fatal error: Uncaught TypeError: shuffle(): Argument #1 ($array) must be of type array, null given in /var/www/hottg/post.php:352 Stack trace: #0 /var/www/hottg/post.php(352): shuffle() #1 /var/www/hottg/route.php(63): include_once('...') #2 {main} thrown in /var/www/hottg/post.php on line 352