TG Telegram Group Link
Channel: MA-News
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваъдага вафо: Зойир Мирзаев “Телефонсиз мактаб” лойиҳасини қўллаган мактаб директорига 300 млн сўмни топширди

Таъкидланишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон аёлларни армияга чақирмоқда.

Арманистонда 29 апрелдан 31 июлга қадар ёзги муддатли ҳарбий хизматга чақирув бўлиб ўтади.

ОАВларнинг ёзишича, 2024-йил 1-мартгача ихтиёрий равишда муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ариза топширган аёллар ҳам муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада 1 май куни ноодатий кўргазма очилади

"Поклонная гора" хотира боғида махсус операция ҳудудида қўлга киритилган НАТО ҳарбий техникаси кўргазмаси тайёрланмоқда.

Кеча у ерга Швециянинг СВ9040 пиёдалар жанговар машинаси, АҚШнинг МаххПро зирҳли машинаси ва бошқа ўлжалар келтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Журналистик текширув муҳофазаси яна бир қонунчиликда мустаҳкамланмоқда

«Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилибди.

Қонундан кўзланган мақсад – коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, ҳалоллик стандартини жорий қилиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида жамият манфаатларини кўзлаб хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Журналистик текширувни ўтказиш жараёнида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ушбу қонунда белгиланган ҳимоя чораларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланмоқда”, дейилади хабарда.

Жуда қизиқ-да бу қонунчилик. Коррупцияга қарши курашамиз дейди, хабар берганни ҳимоя қиламиз дейди, лекин коррупционерга конкрет чора кўрмайди. Фалон амалдор фалон пулдор билан келишиб боғчаларни талаворди десангиз эшитмагандек юришади. Фалон ҳоким у вилоятдан бу вилоятга фалонча пулни мана бу усулда олиб ўтиб кетди десангиз ҳокимга балоям урмайди, лекин сизнинг ишларингиз юришмайдиям.

Аслида, коррупционерни кўрган жойида халқ нима қилса қилсин дейишганда, бу иллатга қарши кураш самара берарди. Самосуд мумкинмас, ёғли бизнесни расво қилиб қўяди бу самосуд дегичлари…

Шунинг учун бунақа қонунлару ўзгартиришларга журналистлар алданиб қолмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадримовнинг нималарга қодирлигини кўриб қўйинг

Ҳа, америкалик шарҳловчилар унинг ҳаракатларидан лол қолишга ўрганиб қолган.

Исроил профессионал боксда ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.

Эндиликда Хоразм ўғлонини жиддий синов кутмоқда – кўрамиз.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хўжандда Тожикистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази очилди

Марказ Хўжанд шаҳрида Сўғд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси биносида очилди.

Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази Сўғддаги фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ва биологик ўғитлар етказиб бериш билан шуғулланади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Вакансиялар сони 340 мингдан ошди, бўш иш ўринлари бор корхоналар сони 130 мингга яқин.

24 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 340 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 6 миллиондан ортиқ меҳнат шартномаси ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган.

Таъкидланишича, бўш иш ўринлари сони 340 661 та, шундан давлат ташкилотларида – 86 543 та, хусусий субъектларда – 254 118 та бўш иш ўрни мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
ЭЛДА БЎЛСИН

Кимдир хушнуд давлатининг донғи билан,
Кимлар сархуш ибодатли тонги билан,
Одам азиз бу дунёда онги билан,
Хуш ният қил, дилда бўлсин, тилда бўлсин,
Тилаганинг энг аввало элда бўлсин.

Ўз ерингни ёмон десанг, яхшинг қани?
Қадрлагин пойингдаги гул, чаманни,
Шу Ватан-ку, азиз қилган сану мани,
Тупроғин ўп дала, дашту чўлда бўлсин,
Қут-барака энг аввало элда бўлсин.

Бегоналар боғларингда боғбон бўлмас,
Нолиш билан мушкулларинг осон бўлмас,
Юз йил тилан, тер тўкмасанг, тўрванг тўлмас,
Аллоҳ берсин, сенда бўлсин, менда бўлсин,
Дуо қилгин, энг аввало элда бўлсин.

Қадринг учун қўлни қўлга боғлаб яша,
Эркинг учун ўзни жангга чоғлаб яша,
Юз йил яша, душман кўнглин доғлаб яша,
Элим деган мард яроғи қўлда бўлсин,
Тинч-омонлик энг аввало элда бўлсин!


Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаронинг уйидан катта илон чиққани айтилмоқда

Бундай пайтда ўзбошимча ҳаракат қилиш ярамайди. Яхшиси, қуйидагиларга хабар бериш керак:

▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 1050,
▪️Табиат ресурслари вазирлиги – 1157
▪️Ички ишлар вазирлиги – 102
▪️Ветеринария пункти.

Мурожаатдан сўнг, ваколатли органлар ёввойи ҳайвонни табиатга қайтариш билан шуғулланади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Юсуф: ундан меҳрибон йўқ

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Реал аҳволдан хабари йўқ вазирлар...

1991 йилдан бери неча киши халқ таълими вазири лавозимида ишлаганини ўрганиб чиқдим. Ҳозирги вазиримиз билан қўшганда уларнинг сони 10 нафар экан. Лекин раҳматли Жўра Йўлдошевдан ташқари бирортаси умумий ўрта таълим мактабида ишлаб кўрмаган. Бинобарин, улар шаҳар ёки асосан қишлоқлардаги оддий мактаблардаги реал аҳволдан хабари йўқ кишилар. Бугунги мактабларимиздаги асосий қусурларнинг илдизини мана шу омилдан изламоғимиз керак.

Мактаб ўқитувчисининг маоши ҳали-ҳамон мамлакат бўйича ўртача иш ҳақидан ҳам камлигича қолмоқда. Ҳозир солиқлар ҳам қўшилган ҳолда мактабдаги олий тоифали ўқитувчининг ойлик маоши 4 миллион 64 минг 867 сўм, биринчи тоифали ўқитувчиники 3 миллион 301 минг 57 сўм, бакалавр ўқитувчиники эса 2 миллион 948 минг 543 сўм.

Кейинги йилларда ҳукуматнинг махсус қарори билан олий таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилди, лекин мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи ўзгармади. Тўғри, муаллимларнинг маоши вақти-вақти билан муайян фоизларда ошириляпти, лекин бу ўсиш ҳам бюджетдан иш ҳақи олувчиларники қаторида бўляпти.

Энди Финляндия тажрибасини ўрганишга ва амалда қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу қанчалик самара беради? Гап шундаки, фин ўқитувчисининг иш ҳақи миқдори мамлакатда 5-ўринда туради. У ўқитувчининг эҳтиёжларини тўла таъминлайди. Бизда-чи?

Усмон ЖЎРАЕВ,
Бўка туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ
таълими ходими
.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
“Залатой нўмир” деб роса ҳавасга яшаймизда, кейин шароит талаб қиламиз.

Миндееей суриштирса, оддий одам бу пулга “залатой рақам” сотволмайди. Бир қусури чиқиб келади.

Бу пулга қанча йўл таъмирланардию… Қанча мактабдаги ишлар битардия!

Ақли, фаҳм-фаросати, тарбияю муомаласи билан ном чиқаролмаган кишилар ўз номини пул ёрдамида кўтаргиси, танилгиси келаркан шекилли? Ўзида ҳеч вақо йўқ, пул билан кимдир бўлгиси келади. “Фалон рақам эгаси!” дейишлари керакмикин энди?

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Абдураҳмонов эрта тонгдан Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди

Бугун Ўзбекистон Халқ шоири таваллудининг 70 йиллиги қаршиланмоқда.

Андижон вилояти фаоллари ва ёшлар шоир хотирасини ёд этишга йиғилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
MA-News
“Залатой нўмир” деб роса ҳавасга яшаймизда, кейин шароит талаб қиламиз. Миндееей суриштирса, оддий одам бу пулга “залатой рақам” сотволмайди. Бир қусури чиқиб келади. Бу пулга қанча йўл таъмирланардию… Қанча мактабдаги ишлар битардия! Ақли, фаҳм-фаросати…
Шундай одамлар кўрдим, пулдан бошқа ҳеч вақоси йўқ…

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 триллион сўмлик авторақамлар сотилибди, кулишингни ҳам йиғлашингни ҳам билмайсан. Бундай аҳмоқлик ҳеч қаерда йўқ, мамлакатда камбағалликни қисқартириш сиёсати юритилаётган бир пайтда бир ҳафтада курс бўйича 1,4 млрд долларлик номер сотилганини эшитган дунё ҳамжамияти кулаётган бўлса керак.

Ушбу рақам дори дармонми, оилага бахт олиб кирадиган калитми ёки жаннатга путевками, йўқ у бир парча туникага ёзилган рақам, бунинг учун шунча пул тўланиши ақилга сиғмайдиган ҳодиса, машинани номери 001 бўлса ҳам 684 бўлса ҳам битта йўлда, белгиланган тезликда юради, ўша манзилга олиб боради, катта маблағ сарфлаб рақам олганлар учун алоҳида йўл йўқ.

Иймоним комилки, ушбу рақамларни сотиб олганларнинг аксарияти, ўзларини халқпарвар, ватанпарвар эканликларини ижтимоий тармоқларда қайд этувчилар ҳисобланади ва уларни бир парча туника учун шунча маблағ сарфлаганлари учун ким деб аташ мумкин. Фикримча бу аҳмоқлик эмас, бу маънавий дунёқарашимизнинг ўта паст даражада эканлигидан далолат.

Агар мабодо давлат буни кўриб туриб, халқимиз бой бўлмоқда деган хулосага келган бўлса, адашади, аксинча шу номерларни сотиб олган шахслар, бугунгача бўлган маънавий қашшоқ тоифадагилар сонини кўпайтирди холос.

Ваҳоланки, ушбу бир парча туникага тўланган 1,4 млрд долларга, 700 минг км электр сими, 700 минг дона трансформатор сотиб олиб, бутун Ўзбекистоннинг электр тизимини тўлиқ янгилаш мумкин. Бундан ташқари, мамлакатдаги 10 мингда ортиқ мактаб ва 33 мингдан ортиқ боғчаларнинг аксарияти аҳволи хароблигини инобатга олиб, бир ҳафталик, яна қайтараман бир ҳафталик туника учун тўланган пул ҳисобига 3000 дан ортиқ янги замонавий мактаб ва боғча қуриш мумкин ёки 14 ҳафтада, яъни 3 ойлик туника учун тўланган пул ҳисобига бутун Ўзбекистон бўйича янги мактаб ва боғча қуриш мумкин.

Афсуски маънавий қашшоқлигимиз ҳали бизни кўп йиллар қийналиб яшашимизга олиб келади!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/04/26 09:07:23
Back to Top