TG Telegram Group Link
Channel: Kun.uz | Расмий канал
Back to Bottom
Bloomberg: Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти

Унга ҳеч қандай далил йўқлигини айтишган.

👉 https://kun.uz/kr/38817747

Kun.uz расмий канали
Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушди

Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Қушбеги кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй деворлари шамол натижасида қулаб тушгани ҳақида билдирилган мурожаат юзасидан расмий маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/68989578

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий жамоанинг Ҳонгконгга қарши ўйинидан сўнг тартибсизлик қилган шахслар жавобгарликка тортилди

Тартибсизлик қилган 6 нафар боланинг ота-онаси жаримага тортилган. 2 нафар шахс 5 сутка, бир киши 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси олган. ОФК мазкур тартибсизлик учун ЎФАни жаримага тортган.

👉 https://kun.uz/kr/77848495

Kun.uz расмий канали
Латвия ТИВ раҳбари махсус рейслар билан боғлиқ можаро туфайли лавозимини тарк этади

У бош вазирлик пайтида 32 марта шахсий самолётларда чет эл сафарларига борган ва бу бюджетга 613 минг еврога тушган.

👉 https://kun.uz/kr/37039537

Kun.uz расмий канали
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ишга таклиф қилади

Муҳандис-технолог, муҳандис-конструктор, муҳандис-меъёрловчи, маркетолог, бухгалтер, бош иқтисодчи;
дурадгор, чилангар, токар, электрчилангар, электрпайвандчи, аргон пайвандчи, ҳимоя гази аралашмасида ярим автоматик пайвандлаш устаси, фрезерловчи, плазма оператори ишга олинади.

Иш тажрибаси: машинасозлик соҳасида 5 йилдан юқори бўлган иш тажрибасига эга бўлиш.

Манзил: Кичик ҳалқа йўли 8 уй.
Батафсил маълумот учун: 71 237-85-63, 71 237-85-96, 97 746-66-64

Сайт | Telegram | Instagram |Facebook

Реклама
Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди

Хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб одамларни терроризмни оқлаганликда айблаб қўлга олмоқда. Ушланганларнинг ёши - 9 ёшдан 75 ёшгача.

👉 https://kun.uz/kr/77207533

Kun.uz расмий канали
“Бу ҳолатга энди йўл қўйилмайди” - вазирлик ОТМ ходимларидан маълумотларни кирилл ёзувида беришни сўраб ёзган хатига муносабат билдирди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ОТМ ходимларидан сафарлар бўйича маълумотларни кирилл ёзувида тўлдириб бериш талаби каби ҳолатларга кейинчалик йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хат бўйича масъул ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди, дейилади вазирлик баёнотида.

👉 https://kun.uz/kr/85503302

Kun.uz расмий канали
Фото: Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда

Тошкент шаҳри ИИББ ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/94793456

Kun.uz расмий канали
Россияликлар қиммат нархлар ва банклар билан боғлиқ муаммолар туфайли Дубайдан қочишмоқда

Дубай россияликлар учун ўз жозибасини йўқотмоқда. АҚШ босими остида банклар талабларни кучайтирмоқда ва ҳисобварақларни санкция остига тушган дея ҳисоблаб, ёпмоқда. Бинобарин яшаш қиймати кескин ошган.

👉 https://kun.uz/kr/28771027

Kun.uz расмий канали
Марказий банк билан ҳамкорликда "Асакабанк" АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди

👉 https://kun.uz/kr/17344910

Реклама
Россия яна Украина энергетика тизимига ёпирилма зарбалар йўллади

29 мартга ўтар кечаси ва тонгда россиялик ҳарбийлар ракета ва дронлар орқали Украина энергетика объектларига навбатдаги ҳужумини амалга оширди. Украинанинг ғарбий қисми Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида қўшни давлат Полша ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарган.

👉 https://kun.uz/kr/14660948

Kun.uz расмий канали
Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти?

Бу йил апрел ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исиши, кечалари 5-10 даража илиқ атрофида бўлиши кутиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/65223311

Kun.uz расмий канали
Тожикистонда «Крокус» терактида алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Москва яқинидаги концерт залида уюштирилган террорчилик актида гумонланаётган ва ИШИД билан боғлиқ деб ҳисобланаётган 9 кишини ушлаган.

👉 https://kun.uz/kr/02096999

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон дунё иқтисодий эркинлик индексида 6 поғона юқорилади

Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индекси – 2024” рейтингида 184 та мамлакат орасида 55,9 балл билан 103-ўринни эгаллади ва иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан жой олди. Ўтган йилга қараганда фискал саломатлик (-13,2 балл) ва давлат харажатлари (-4,5 балл) масаласида аҳвол сезиларли даражада ёмонлашган.

👉 https://kun.uz/kr/18291255

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондаги ахборот ресурсларига киберҳужумлар 2,4 баробарга ошди

2022 йилда “uz” доменидаги ахборот ресурсларига 4,5 миллионта киберҳужум қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 11 миллионтага етган. Киберхавфсизлик маркази бўлим бошлиғи Мирзуфар Ҳакимов Kun.uz'га миллий сегментдаги киберхавфсизлик, содир этилган ҳужумлар ва кибергигиена ҳақида сўзлаб берди.

👉 https://kun.uz/kr/37543180

Kun.uz расмий канали
HTML Embed Code:
2024/03/29 14:11:04
Back to Top