TG Telegram Group Link
Channel: Kun.uz | Расмий канал
Back to Bottom
Ғаллаоролдаги ЙТҲ оқибатида икки эмас, уч нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум бўлди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган хабарда ЙТҲ оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлгани айтилганди. Бироқ ўша куни Ласетти уч нафар ўқувчини уриб юборгани ва уларнинг барчаси вафот этгани ойдинлашди. Гувоҳлар ҳайдовчининг ёнида бўлган талаба қиз ҳам ҳалок бўлганини айтишмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/63033243

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул бошланди

Тошкент Кимё халқаро университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди ва шу муносабат билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

👉 https://kun.uz/kr/70803755

Реклама
Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда

Kun.uz'га келиб тушган мурожаатда айтилишича, Пайариқ туманида яшовчи қизнинг онаси хорижга кетган, қиз эса 150 доллар эвазига бошқа бир оиланинг қарамоғига берилган, лекин бу оилада зўравонликка учрамоқда.

👉 https://kun.uz/kr/33541753

Kun.uz расмий канали
“Саҳродаги авангард”: Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмалари очилди

Ўтган ҳафта Италияда Ўзбекистон экспозицияларини ҳам ўз ичига олган санъат ва маданият кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, Венеция биенналесида иккинчи марта Ўзбекистон павилиони очилди. Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашди.

📸👉 https://kun.uz/kr/23801014

Kun.uz расмий канали
Мигрантларга янги имкониятлар, “шиширилган” рақамлар ва соҳада сақланиб қолган монополия – экспертлар билан суҳбат

Яқинда мигрантларга қўшимча имтиёз ва имкониятларни назарда тутувчи фармон қабул қилинди. Унда 2 йил ичида 600 минг одамни хорижга ишга жўнатиш, уларнинг айрим харажатлари учун компенсация тўланиши каби янгиликлар кўзда тутилган. Kun.uz соҳа экспертлари билан ҳужжатда қайд этилган вазифалар реализацияси ва эътибордан четда қолаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Уч тирранча бир буюк санъаткорни лойга чаплаяпти” – Озодбек Назарбеков Қодиров ва Жўраевлар можароси ҳақида

Марҳум санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фарзандлари ва Ботир Қодиров ўртасидаги можарога маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди. У марҳумнинг бундай ишларга лойиқ эмаслигини, мавзунинг муҳокамага қўйилишига қарши эканини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/57067729

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон биринчи чоракда 360 млн долларлик газ сотиб олди

Жорий йил январ-март ойларида Ўзбекистонга 360,2 миллион долларлик газ импорт қилинди. Бу қиймат ҳисобида 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,35 баробар ёки 207,3 млн долларга кўп. Ўз навбатида, мазкур даврда газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/68434468

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС асирларни беришга кўнмаяпти, Исроил Рафаҳда операция бошлаш арафасида

19 апрел куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаня Туркияга бориб, Эрдўған қабулида бўлди. Аввалроқ бюро Қатардан бошқа жойга, эҳтимол Уммонга кўчиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни пайтда Исроил Рафаҳ операциясини бошлаш арафасида. Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни Kun.uz студиясида эксперт Шавкат Икромов шарҳлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Фото: Афина осмони тўқ сариқ тусга кирди

Барчасига шамол Шимолий Африкадан олиб келган чанг сабаб.

📸 👉 https://kun.uz/kr/06830485

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Кимё халқаро университети ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини янгилади

Жорий йил 16 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университетида ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ISO 9001 сифат менежменти тизими стандарти бўйича сертификатлаштириш органи ходимлари иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/45825954

Реклама
“Ўғлимни ўлдираман дегани учун 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим". Эрининг қўл-оёғини боғлаб ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди

Суд ҳукми билан аёл ўта шафқатсизлик билан одам ўлдирганликда айбли деб топилди. Аёл аввал ҳам қариндошига пичоқ билан тан жароҳати етгани учун судланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/75190150

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги бир қатор модернизм намуналари маданий мерос рўйхатига киритилди

“Эски Жува” бозорининг гумбазлари, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси, Санъат музейи, “Космонавтлар” метро бекати ва Қуёш институти биноси каби ўнта модернизм даври намуналари миллий рўйхатга киритилди. Рўйхатдаги 10 та объектнинг мақоми “модернизм объекти” деб ўзгартирилди.

👉 https://kun.uz/kr/88272057

Kun.uz расмий канали
Хонанда Авазбек Олимовдан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилаётган иш ҳужжатларига кўра, санъаткор шоира Маҳлиё Аҳророванинг “Гўзал ёрим” шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Даъвогар муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/34988214

Kun.uz расмий канали
Айрим ҳокимликлар “Меҳр дафтари” маблағлари ҳисобидан электромобиллар харид қилмоқда

Давлат идораларида электромобилларга ўтиш тенденцияси кетмоқда. Бу жараёнда айрим ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларини ҳам янги автомашиналар сотиб олишга сарфламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/30377519

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори – санъаткорлар нимани талашмоқда?

Хонанда Ботир Қодиров ва марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг фарзандлари ўртасидаги можаро яна кун тартибига чиқди. 5 йил олдин Шерали Жўраев унинг отаси эмаслигини айтган Ботир Қодиров оталикни белгилашни сўраб судга даъво аризаси киритди. Маданият вазири эса бу ишларни қоралаб чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/13264340

Kun.uz расмий канали
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Ўзбекистон Ветнам билан ўйинда камбэк кўрсатиб, яримфиналга йўлланма олди

Чоракфинал доирасидаги сўнгги ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси Ветнамни мағлуб этиб, Тожикистон, Эрон, Таиланддан кейин яримфиналнинг 4-иштирокчисига айланди. Финал йўлланмаси учун баҳсда Хосе Венансио Лопес шогирдлари Эронга қарши саф тортади.

👉 https://kun.uz/kr/78986221

📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 апрел: Ўзбекистонда рўй берган асосий янгиликлари, воқеалар ва ҳодисалар

Ота талашаётган хонандалар ва Назарбековнинг танбеҳи, қурбонлар сони яширилган автоҳалокат, метан шохобчалар иш вақтини кўрсатувчи илова, араб тилида чоп этилган «Ўтган кунлар» — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.

👉 https://kun.uz/kr/90444167

Kun.uz расмий канали
Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

Версиялардан бирига кўра, у пора учун эмас, давлатга хиёнат учун таъқиб қилинмоқда. Экспертлар бу ишда «Шойгуга қарши ўйин элементи»ни ҳам кўришмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/66243655

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаётимизни битта арқон ушлаб туради” — ўлим билан юзма-юз ишлайдиган ғаввослар

Бўрижар каналида чўкиб кетиб, уч кун қидирилган хитойлик эркак қандай топилди? Чирчиқда чўккан ягона фарзанд воқеаси. Kun.uz бутун фаолияти ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, бошқалар ҳаётини қутқаришдан иборат бўлган пойтахтдаги ғаввослар билан суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
HTML Embed Code:
2024/04/25 01:23:26
Back to Top