TG Telegram Group Link
Channel: Kun.uz | Расмий канал
Back to Bottom
Ҳокимликлар ҳашаматли машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинаётганини рад этди

Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинаётганини инкор этди. Бу давлат харидлари порталида маълумотларни кўрсатишдаги техник хатолик билан боғлиқ бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/69902115

Kun.uz расмий канали
Asaka Motors International компанияси Ўзбекистонда Opel бренди тақдимотини ўтказди

👉 https://kun.uz/kr/61096122

Реклама
Қўғирчоқлар қишлоғи – одамлар тарк этиб қўғирчоқларга қолган ғайриоддий япон қишлоғи ҳақида

Япониянинг Нагоро қишлоғи — қўғирчоқлар қишлоғи, дунёдаги энг ғайриоддий ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда одамлар ўрнини қўғирчоқлар эгаллаган: автобус бекатларида, уйларда ва ҳатто мактаб болалари ўрнида ҳам қўғирчоқлар. Одамлар қаерга кетган?

📸👉 https://kun.uz/kr/20134560

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда талаба Жиззахда оғир жиноят содир этиб қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берди

Жиззахдан Тошкентга қочиб борган гумонланувчи талабанинг телефонидан фойдаланган. Шундан сўнг талаба ИИБ ходимларининг кўрсатмаси билан унинг ортидан кузатиб борган ва гумонланувчини қўлга олишда ёрдамлашган.

👉 https://kun.uz/kr/90605262

Kun.uz расмий канали
Таълимдаги тенглик: Тошкент амалий фанлар университети мисолида

Тошкент амалий фанлар университетида "Хотин – қизлар ва эркакларнинг бутун умр давомида ўқиш имкониятларини рағбатлантириш: ютуқлар ва муаммолар" мавзусида халқаро форум ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/32724092

Kun.uz расмий канали
АҚШ давлат котиби Блинкен Пекинга келди

Энтони Блинкен Хитойга уч кунлик ташрифи доирасида ХХР раҳбарияти билан музокаралар олиб боради. Унинг Си Жинпинг билан учрашуви ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.

👉 https://kun.uz/kr/53959972

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда уч ойда энг кўп сотилган маҳсулотлар маълум қилинди

Рўйхатнинг бошида метан газ қайд этилган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган.

👉 https://kun.uz/kr/78649302

Kun.uz расмий канали
Cheers жамоаси янги subbrendʼни эълон қилди

👉 https://kun.uz/kr/79535338

Реклама
Илҳом Алиев уч давлатни Арманистонни қуроллантираётганликда айблади

Озарбойжон раҳбари Франция, Ҳиндистон ва Грецияни Арманистонга «ғамхўрлик қилишга» уринаётганлигини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/53579531

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” – Ботир Қодиров

Хонанда Ботир Қодиров ОАВга интервю бериб, марҳум санъаткор Шерали Жўраев унинг биологик отаси эканини, буни исботловчи етарлича далиллари борлигини айтди. “Онамнинг шаънига зид бўлган гапни айтишгани учун мен уларни судга беришга мажбур бўлдим. Мен укаларимдан ҳеч нарсани истамайман, менга пули ҳам, мероси ҳам керак эмас”, – деди у.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Топталишдан ҳимояга олинаётган 6 дарё, газ ва “свет”да базавий меъёр ҳамда ёлғиз кексалар учун тўгараклар – 1 майдан нималар ўзгаради?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/10457465

Kun.uz расмий канали
Халқ банкининг “Хазна” мобил иловачи фойдаланувчилари 1 млн 400 мингга етди

2023 йилда ушбу илова орқали ёшларнинг “Халқаро имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш” учун 17 млрд сўмлик маблағ йўналтирилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/43727388

Реклама
«Афросиёб» электропоезди чипталари нархи оширилади

15 майдан бошлаб эконом класс чиптаси 20 фоизга, бизнес класс чиптаси 30 фоизга, VIP класс чиптаси 40 фоизга қимматлайди.

👉 https://kun.uz/kr/86055848

Kun.uz расмий канали
Часив Яр мудофаасидаги дронлар ротаси ва Санкт-Петербургдаги қуроллар кўргазмаси

Урушнинг 791-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/02402314

Kun.uz расмий канали
Мамаризо Нурмуродов: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади

Марказий банк раиси давлат харажатларининг кескин кўпайиши инфляцияни оширишини таъкидлаб, бу борадаги хавотирлар ўринли эканини айтди. Шу билан бирга, у Марказий банкда бюджет дефицитини камайтириш бўйича ҳеч қандай инструмент йўқлигини қайд этди.

👉 https://kun.uz/kr/80109798

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған – Ироқда. Бу ташриф нимаси билан аҳамиятли бўлди?

Туркия президенти Араб баҳоридан бери илк марта Ироққа ташриф буюрди. Ўтган ойда расмий Бағдод Курд ишчилар партиясини тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритган эди. Бунинг эвазига Истанбул бу қўшниси билан иқтисодий алоқаларни кучайтиради. Айни пайтда, Туркиянинг Ироқ ҳудуди орқали Форс кўрфазига чиқиш режаларини Эрон ва Россия хушламаяпти.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШ Украинага ATACMS ракеталарини яширинча етказиб берган. Улар аллақачон Қримда қўлланган

Бу оператив-тактик синфга мансуб баллистик ракета бўлиб, 300 км масофага етиб боради.

👉 https://kun.uz/kr/59914005

Kun.uz расмий канали
“Боғлар халққа қайтарилиши керак” — фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози

Тошкент шаҳри ҳокими “Дўстлик” (собиқ Бобур) ва Абдулла Қодирий боғларини 49 йилга BMP Smart Decision компаниясига ижарага бериб юборгани кўплаб жамоатчилик фаолларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/07390841

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар

“Меҳр дафтари” ҳисобидан олинаётган электромобиллар, ХВЖнинг солиқ ислоҳоти бўйича тавсиялари, ўзгариш қолган асосий ставка, харид бўйича биринчи ўринда турган метан газ — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.

👉 https://kun.uz/kr/39907128

Kun.uz расмий канали
Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди

Мамаризо Нурмуродовнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1-чорагида доллар курсининг ошишига валютага бўлган талаб 17 фоизга ошгани сабаб бўлган. Бу нафақат импорт, балки бошқа тўловлар, хусусан ташқи қарзларни қайтариш бўйича харажатлар ошгани билан ҳам боғлиқ. МБ раиси талаб-таклиф мувозанати сабаб 25 апрел куни курс 50 сўмга пастлаганига эътибор қаратди.

👉 https://kun.uz/kr/52232907

Kun.uz расмий канали
HTML Embed Code:
2024/04/25 18:17:45
Back to Top